O‘zLiDeP депутати кўмагида Амударё қишлоғидан туман марказигача бўлган 11 км йўл таъмирланади (фото)

22.02.2018, 17:00

O‘zLiDeP депутати кўмагида Амударё қишлоғидан туман марказигача бўлган 11 км йўл таъмирланади (фото)

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари жойларга чиқиб аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилмоқда, одамларнинг дарду ташвишига шерик бўлиб, уларни ўйлантириб келаётган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашмоқда.  

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Клара Джумамуратова ҳам ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, юзага келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва аҳолига амалий ёрдам бериш мақсадида Хоразм вилоятининг Хонқа туманида бўлди.  

Депутат тумандаги 250 дан зиёд аҳоли хонадонлари, таълим ва тиббиёт муассасалари, тадбиркорлик субъектларида бўлиб, мавжуд муаммоларнинг кўпчилигига ўз вақтида ечим топишга эришди. Халқ билан юзма-юз мулоқот давомида Томадургадик қишлоғи “Наврўз” маҳалласида яшовчи фуқаро Шерзод Худойбергановнинг ногиронлик аравачаси ва моддий ёрдамга муҳтож эканини билдирди. O‘zLiDeP депутати кўмаги билан унга бир марталик моддий ёрдам ҳамда ногиронлик аравачаси берилди.

Томадургадик қишлоғи аҳолисининг суюлтирилган газ баллонлари бўйича қилган мурожаатлари ҳам депутат назоратидан четда қолмади. Ушбу масалани “Шимолгазтаъминот” унитар корхонаси Хонқа тумани филиали бошлиғи Х.Ваисов ўз зиммасига олиб, ойда бир марта аҳолига суюлтирилган газ баллонларини тўлдириб беришини айтди.

Амударё қишлоғидан туман марказигача бўлган 11 км узунликдаги автомобил йўли аҳоли мурожаатлари асосида таъмирланадиган бўлди. Туман йўл хўжалиги пудрат таъминлаш фойдаланиш корхонаси мутасаддилари йўлни капитал таъмирлаш жорий йилги Давлат дастурига киритилгани ва ҳозирданоқ ишлар бошлаб юборилганини маълим қилишди.  

Мулоқот давомида аҳоли томонидан тоза ичимлик суви, кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатадиган ширкатларга тўланадиган тўловлар миқдорини қайта ҳисоб китоб қилиш, қишлоқ врачлик пункти, таълим муассасалари ҳолатини яхшилаш бўйича билдирилган шикоятлар ҳам шу ернинг ўзида бартараф этилди.

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси кўмагида Ҳожиакбарнинг орзуси амалга ошди (+ФОТО)

                                                                          Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1875
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+