Мурожаатда “Тадбиркорлик кодекси”ни ишлаб чиқиш таклифи илгари сурилгани наманганлик тадбиркорларни янада руҳлантирди

22.02.2018, 17:17

Мурожаатда “Тадбиркорлик кодекси”ни ишлаб чиқиш таклифи илгари сурилгани наманганлик тадбиркорларни янада руҳлантирди

O‘zLiDeP ташаббуси билан “Президент ғоялари билан келажак сари” шиори остида пойтахтимизда ўтказилган “Ўзбекистон фаол тадбиркорлари анжумани” доирасида Ўзбекистон тадбиркорларига мурожаат қабул қилинди. Барча ҳудудларда бўлгани каби Наманган вилоятида ҳам мазкур мурожаатнинг мазмун-моҳияти партия электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонларга кенг тарғиб қилинмоқда. 

Хусусан, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида ташкил этилган тадбирларда анжуманда қабул қилинган мурожаат мазмун-моҳияти иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун хизмат қилувчи “Тадбиркорлик кодекси”ни ишлаб чиқиш ғояси илгари сурилгани тадбиркорларни янада руҳлантирди.

- 2018 йил чинакамига биз тадбиркорлар йили бўлди, десак муболаға бўлмайди, - дейди Чортоқ туманидаги “Стомсервиз” МЧЖ раҳбари Махмуджон Рахимов. - Бугунги мурожаат тадбиркор ва ишбилармонларни бирдамликда ҳаракат қилишга ундади. Зеро бу ҳаракатларимиз ҳар бир ҳудудни ривожланишига, турмуш фаровонлигимизни янада яхшиланишига ҳамда Юртбошимизнинг бизга билдирган юксак ишончларини оқлашимизга хизмат қилади. 

Тадбир якунида мурожаат юзасидан Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ф.Исматуллаева, “Ғофуров Бекзод Тохирович” фермер хўжалиги раҳбари Тохиржон Ғофуров, “Янгтекс” МЧЖ раҳбари Зиёдбек Исманов, Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгаши депутати Тохиржон  Мўминов, “Короскон дурдона” фермер хўжалиги раҳбари Нодира Маматова ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

                                                                                           Юлдуз Юлдашева,

                                               O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1865
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+