Партия “Аёллар қаноти” кўмагида тўрақўрғонлик Зилола Назарова ўз бизнесини йўлга қўйди

23.02.2018, 11:58

Партия “Аёллар қаноти” кўмагида тўрақўрғонлик Зилола Назарова ўз бизнесини йўлга қўйди

Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизларнинг ролини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш O‘zLiDePнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Бу борада партия “Аёллар қаноти” томонидан жойларда  хотин-қизларни оилавий тадбиркорлик, касаначилик ва пазандачиликка жалб қилиш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар эътиборга молик.

Айтиш керакки, бугун партия фаоллари ташаббуси билан жойларда олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари, очиқ мулоқотлардан кўпчилик хотин-қизлар мамнун. Боиси, бу каби тадбирлар давомида опа-сингилларимизнинг бандлиги таъминланиб, уларнинг кўпчилиги ўз бизнесини йўлга қўймоқда.

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан Тўрақўрғон туманидаги “Истиқлол-1” МФЙда ташкил этилган амалий мулоқот давомида ҳам партия фаоллари хонадонма-хонадон юриб, оилавий бизнес ва ўз томорқасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ниятида юрган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатди.

–Бир неча йилдан буён тикувчилик фаолияти билан шуғулланиб келаман, –дейди Зилола Назарова. – Партия “Аёллар қаноти” томонидан берилган тавсия ва маслаҳатларга таяниб “Бинокор мададкор савдо” хусусий корхонаси қошида оилавий тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўйдим. Бунда албатта, O‘zLiDeP фаолларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Тадбир якунида маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда тарғибот ишларини доимий ташкиллаштиришга келишиб олинди.

 Ҳ. Иминжанова,

 O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Аёллар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1256
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+