Хатирчилик тадбиркорларни руҳлантирган мурожаат

23.02.2018, 15:35

Хатирчилик тадбиркорларни руҳлантирган мурожаат

O‘zLiDeP ташаббуси билан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурида белгиланган кенг қамровли устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Президент ғоялари билан келажак сари” шиори остида “Ўзбекистон фаол тадбиркорлари анжумани” бўлиб ўтган эди. Шу кунларда барча ҳудудларда мазкур анжуман доирасида қабул қилинган “Ўзбекистон фаол тадбиркорларига мурожаати”нинг мазмун-моҳияти тадбиркорларга кенг тарғиб қилинмоқда.

O‘zLiDeP Хатирчи туман кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда ушбу мурожаатнинг мазмун-моҳияти тадбиркор ва ишбилармонларга тушунтирилди.

Тадбир давомида “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгиланган устувор вазифалар тадбиркорлар томонидан атрофлича ўрганилди, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

– Давлат дастури мамлакат ривожланишининг муҳим асосларидан бири сифатида айнан фаол тадбиркорликни риожлантиришга урғу берилаётгани тадбиркорлар, шу билан бирга мамлакат сиёсий майдонидан улар номидан фаолият олиб бораётган партиямиз учун ҳам жуда катта масъулият юклайди, – дейди “Ғофиржон Абдуқодиров” фермер хўжалиги раиси Саноат Ўринова. – Шу боис, айни чоғда Давлат дастурининг ҳар бир йўналиши ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Айтиш жоиз, Дастурда белгиланган вазифаларнинг тўлиқ амалга ошиши мамлакатни янада ривожлантириш баробарида, тадбиркор ва фермерлар учун кенг имкониятлар яратиши шубҳасиз.

Тадбирда ҳудуддаги тадбиркорлик ва инвестицион муҳитни мунтазам таҳлил қилиш, ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш юзасидан галдаги вазифалар белгилаб олинди.

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1601
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+