Нукусда “Ёш либераллар” клуби

09.11.2017, 18:39

Нукусда “Ёш либераллар” клуби

O‘zLiDeP Нукус шаҳар  Кенгаши қошида “Ёш либераллар” клуби иш бошлади. 

Клубнинг таъсис йиғилишида ёшларни миллий ғояга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун кенг шароит ва имкониятлар яратиш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида ёшлар иштирокини таъминлаш каби масалалар муҳокама этилди.

Тадбирда O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Муҳаббат Ахназарова “Ёш либераллар” клубига аъзоликка қабул қилиш ва аъзоларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида тўхталиб ўтди. Йиғилиш давомида клубнинг “Келажак депутатлари” ва “Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш” гуруҳлари фаолияти ҳақида кенг тушунчалар берилди.

Тадбир сўнгида фаол ва ташаббускор ёшларнинг ўттиз нафари “Ёш либераллар” клуби аъзолигига қабул қилинди.

                                      Г.СЕЙТНАЗАРОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши аъзоси, партия фаоли

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1301
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+