“Илғор мамлакатлар тараққиётида китобнинг роли катта”, дейишмоқда навоийлик маслакдошларимиз

23.02.2018, 17:24

“Илғор мамлакатлар тараққиётида китобнинг роли катта”,  дейишмоқда навоийлик маслакдошларимиз

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Дурдона” лойиҳаси доирасида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда айни шу фикр алоҳида эътироф этилди. Тадбирда Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, Навоий вилояти Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, вилоят маънавият-маърифат маркази ходимлари, партия фаоллари ҳамда хотин-қизлар иштирок этди.

Қайд этилганидек, кейинги йилларда юртимизда аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказларининг моддий-техник базасини янгилаш, аёлларнинг китобга қизиқишини ошириш ва мутолаа маданиятини ошириш учун китоб билан дўст қилишга қаратилган амалий ишлар кўлами ниҳоятда кенгайган.

– Шу кунларда китобхонлик маданиятини шакллантириш долзарб вазифамизга айланган, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши Аёллар билан ишлаш бўлими мудири Нигора Саимова. – Бунинг негизида китобни англаб ўқиш туради. Дунёдаги илғор мамлакатларнинг ҳар тарафлама тараққиёти учун илмий, фалсафий, бадиий китобларнинг роли катта бўлганини кўп бор эътироф этамиз. Шу боис, вилоятимиз аҳли ўртасида мумтоз адабиётимиз ва санъатимиз дурдоналарини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.

Тадбирда чекка ҳудудлардаги аёлларнинг фаоллигини ошириш, уларни китобга бўлган муҳаббатни ўйғотишга қаратилган янги лойиҳалар, кўрик-танловлар, ўқув-семинарларни ташкил этиш борасида қатор таклифлар ўртага ташланиб, галдаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.

O‘zLiDeP Навоий вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1458
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+