Мурожаат тадбиркорларни фаолликка чорлайди, дейишмоқда элликқалъалик ишбилармонлар

23.02.2018, 17:27

Мурожаат тадбиркорларни фаолликка чорлайди,  дейишмоқда элликқалъалик ишбилармонлар

O‘zLiDeP Элликқалъа туман Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон фаол тадбиркорлари анжуманида қабул қилинган Мурожаатни жойларда кенг тарғиб қилиш мақсадида семинар ташкил этилди.

Тадбирда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгиланган кенг қамровли устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қатор амалий ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

– Ушбу Мурожаат бизни ниҳоятда руҳлантирди, – дейди "Гулдурсун савдо" МЧЖ раиси Рашид Шамуратов. – Зеро, ушбу мурожаатда замонавий ва фаол тадбиркорлар сафини кенгайтириб боришга алоҳида урғу берилган. Шунингдек, тадбиркорлар ҳамжамияти нопок тадбиркорларга нисбатан муросасиз бўлиши ва уларга нисбатан биринчи навбатда, давлат эмас, балки тадбиркорларнинг ўзлари муносабат билдирадиган муҳит шакллантириш каби қатор вазифалар белгиланган. Ушбу мурожаат ҳар биримизни фаолликка чорлаб, ғайратимизни ошириши шубҳасиз.  

Эслатиб ўтамиз, бундай учрашувлар Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида бўлиб ўтмоқда.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1408
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+