Хоразмликлар O‘zLiDeP фракциясига туризмни ривожлантириш бўйича 20 дан ортиқ таклиф берди

23.02.2018, 18:18

Хоразмликлар O‘zLiDeP фракциясига туризмни ривожлантириш бўйича 20 дан ортиқ таклиф берди

Хоразм вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари Хоразм вилояти ва Урганч шаҳар Кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда депутатлар Президентимизнинг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2017 йил 16 августидаги “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган устувор вазифалар ижроси юзасидан вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш масаласи бўйича ўринбосари Т.Давлетов ҳамда Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ж.Шамуратовларнинг ахборотини  тинглади.

Йиғилишнинг узвий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида “Ўзбекистонда туризм индустриясини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш, туристик хизматлар сифатини ошириш, сайёҳлик объектларни ободонлаштириш, хизмат кўрсатишнинг сифати ва самарадорлигини бугунги кун талаблари даражасига кўтаришга доир таклиф ва тавсиялар берилди. Шунингдек, туризм соҳасида халқаро ташкилотлар, йирик хорижий брендлар ва компаниялар билан ҳамкорликни кенгайтириш, туризм хизмати кўрсатишнинг илғор стандартларини жорий этиш, меҳмонхоналар, транспорт тузилмалари, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш, минтақаларда янги туризм йўналишларини яратиш, туризм тармоғи учун малакали кадрларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Тадбирда депутатлар, тадбиркорлар, туризм соҳаси вакиллари томонидан қуйидаги таклифлар билдирилди:

– Урганч давлат университети туризм ва иқтисодиёт факультетида хитой, италян тилларини ўргатувчи курсларни ташкил этиш керак. Талабаларининг Хива, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида амалиёт ўташлари учун шароит яратиш.

– Хива шаҳрига ташриф буюрувчи туристлар учун “Ичан қалъа” харитасини акс эттирувчи махсус мобил дастур ишлаб чиқиш.

– Хива шаҳридаги меҳмонхоналарда миллий анъаналаримизни акс эттирувчи курсларни ташкил этиш лозим.

– Туризм фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган тадбиркорлар учун имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам кўрсатиш.

Тадбир якунида юқоридаги таклифларни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида тасдиқлаш, республика миқёсида ҳал қилинадиган масалаларни эса O‘zLiDeP фракциясига олиб чиқишга келишиб олинди.

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    630
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+