Булунғурда “Ёш либераллар” клуби ташкил этилди
06.11.2017, 18:44
O‘zLiDeP Булунғур туман Кенгашида “Ёш либераллар” клуби ташкил этилди.
Таъсис йиғилишида сўзга чиққан партия Самарқанд вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Фарид Ҳасанов “Ёш либераллар” клубининг мақсад ва вазифалари, клубга аъзо бўлиш, аъзоларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида маълумот берди. “Ёш либераллар клуби” нинг “Келажак депутатлари” ва “Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш” гуруҳлари фаолиятини амалга ошириш жараёнларига тўхталиб ўтди.
Тадбир сўнгида, энг фаол, ташаббускор, етакчи ёшлар орасидан ўттиз нафари O‘zLiDeP туман Кенгашининг “Ёшлар қаноти” қошида ташкил этиладиган “Ёш либераллар клуби” аъзолигига қабул қилинди. Клуб раҳбари вазифасига Булунғур миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи ёшлар етакчиси Бегали Элибоев муносиб теб топилди ва унга ишонч билдирилди.
O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
-
Мактаб битирувчилари ёшлар кичик саноат зонаси фаолияти билан танишди
01.03.2024, 22:10
Фикрингизни қолдиринг