Бухорода ташкил этилган илмий-амалий семинар иштирокчиларида Турсунбек Жалоловнинг “Ақлли иссиқхона” инновацион ғояси катта қизиқиш уйғотди

24.02.2018, 12:50

Бухорода ташкил этилган илмий-амалий семинар иштирокчиларида Турсунбек  Жалоловнинг “Ақлли иссиқхона” инновацион ғояси катта қизиқиш уйғотди

Бухоро муҳандислик-технология институтида O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши томонидан Президентимизнинг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик , инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб–қувватлаш йили”да амалга оширишга қаратилган “Фаол тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай хуқуқий ва ташкилий  шароитларни яратиш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этиш” мавзусида  илмий – амалий семинар ташкил этилди.

Иқтисодиётимизнинг барча соҳаларига инновацион ғоя ва технологияларни жалб қилиш асосий мақсадимиз бўлиб, замонавий инновацион технологиялар иқтисодиётимизнинг янада ривожланишига, янги иш жойларининг яратилишига ва халқимиз ҳаётининг фаровонлигига хизмат қилади, - дейди Бухоро мухандислик-технология институти инновациялар маркази раҳбари Бобир Азимов. – Шу нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак бугунги илмий-амалий семинар инновацион ғоя ва технологияни қўллай оладиган, инвестициялардан самарали фойдаланадиган янги авлод кадрларини тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини билиб олиш қийин эмас. Биз илмий ходимларнинг бугунги кундаги асосий  вазифамиз эса давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашга ўз ҳиссамизни қўшишдан иборатдир.

Тадбир давомида Бухоро муҳандислик-технология институти магистр талабаларидан Турсунбек  Жалолов “Ақлли иссиқхона”, Моҳир Нормуродов “Маҳаллий хомашёлардан самарали фойдаланиб биогаз ва биогумус олиш технологиясини такомиллаштириш”, Мухриддин Ёқубов эса “Мева-сабзавот-полиз маҳсулотларини замонавий қайта ишлаш технологияси” деб номланган  инновацион илмий ғоялари билан иштирок этдилар.

- Менинг инновацион лойиҳам чорва моллари, паррандалар, ўсимликлар ва барг хазонлари, озиқ–овқат чиқиндиларидапн биогаз ва биогумус олиш имконини беради, - дейди М.Нормуродов. - Манбааларга кўра биогаз олиш технологиясининг 80дан ортиқ турлари бор. Улар орасида энг кўп тарқалган метанол транкларда анаероб бижғитиш усулидир. Чекка ҳудудларда  бундай  усулдаги  кичик ҳажмлардан иборат биогаз қурилмаларини ўрнатиш жуда қулай. Ускуна кўп маблағ ва куч талаб қилмайди. Масалан 3-3,5 млн сўм эвазига  биогаз оладиган қурилмани ишга тушириш мумкин.

Илмий-амалий семинар сўнгида ўз инновацион ғоя ва истиқболли ишланма ҳамда лойиҳалари билан фаол қатнашган бир гуруҳ ёш илмий ходимлар, талабалар ва мутахассислар O‘zLiDeP вилоят Кенгашининг фахрий ёрлиқ ва  ташаккурномалари  билан тақдирландилар.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2585
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+