Андижонда китоб савдоси ярмаркасида 2 минг нусхадан зиёд янги нашрдаги китоблар тақдим этилди

24.02.2018, 14:12

Андижонда китоб савдоси ярмаркасида 2 минг нусхадан зиёд янги нашрдаги китоблар тақдим этилди

Пахтачи педагогика касб-ҳунар коллежининг ёшлар етакчиси Қудратбек Тўхтасинов анчадан буён янги нашр этилаётган бадиий адабиётлар харид қилиш учун сармоя тўплаётганди. Бироқ масофа олислиги ва вақт масаласи қийинчилик туғдираётганди.

Асака педагогика ва ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Ёшлар қанотининг “Дурдона” лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Ҳамма китоб ўқисин” шиори остидаги китоб ярмаркаси унинг истагига қанот берди.

O‘zLiDeP Асака тумани Кенгаши ҳамда тумандаги “Жаҳон” масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, тумандаги мавжуд касб-ҳунар коллежларининг ўқувчи-ёшлари иштирок этди.

–Юртимизда миллий адабиётимизни ривожлантириш, буюк аждодларимизнинг бой меросини асраб-авайлаш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга қаратилаётган алоҳида эътибор ёш авлодни билимли, маънавиятли инсон этиб тарбиялашда муҳим омил бўлмоқда, – дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши бўлим мудири Муяссархон Умурзақова. – Ушбу ярмарка давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишида  белгиланган вазифалар ижросида яна бир қадам бўлди. Ўзим ҳам бугунги тадбирда ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан харид қилиб, уйимдаги китоб жавонимни янги асарлар билан тўлдирдим.

Китоб савдоси ярмаркасида иштирокчиларга деярли барча мавзуларни қамраб олган сифати, нархининг арзонлиги билан ўқувчилар эътиборини тортган 2 минг нусхадан ортиқ китоб тақдим этилди.

Бобурмирзо ХОЖИАКБАРОВ,

O‘zLiDeP Асака туман Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    495
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+