O‘zLiDeP ташаббуси билан Андижонда 300 нафар аёллар бепул скрининг текширувидан ўтказилди

24.02.2018, 14:16

O‘zLiDeP ташаббуси билан Андижонда 300 нафар аёллар бепул скрининг текширувидан ўтказилди

Гулрабо Сотволдиева Оқтепа қишлоғи, Бўстон маҳалласида истиқомат қилади. 1991 йилда туғилган. Ҳомиладорликдаги ўтиши зарур бўлган скрининг текширувидан ўтиш учун Андижон шаҳрига боришига масофа олислик қилаётганди.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Аёллар қаноти томонидан вилоят Она ва бола скрининг маркази билан ҳамкорликда Олтинкўл туманининг чекка Оқтепа қишлоғидаги туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 42-оилавий поликлиникада ташкил қилинган бепул тиббий кўрик Гулрабо сингари келинчаклар учун айни муддао бўлди.

– Оилавий поликлиника рўйхатидаги 4134 нафар туғиш ёшидаги аёллардан 300 нафари бугун скрининг (УЗИ) текширувидан ўтдилар, – дейди вилоят Она ва бола скрининг маркази врач-гинекологи Юлдузхон Қуббиева. – Уларнинг 167 нафари ҳомиладор аёллар бўлиб, аниқланган хасталиклар бўйича 1 нафари стационар, 25 нафари амбулатор даволанишга жалб қилинди. Бундан ташқари, келинларга ҳомиладорликнинг 16-20 ҳафта оралиғида албатта марказимизга бориб биохимик текширувдан ўтишлари зарурлиги айтилди.

– Ёшим 62 да, – дейди Катта оқтепа маҳалласида яшовчи Адолатхон Абдурасулова. – Ёшим катта бўлгани учунми доим ҳам тиббий кўрикдан ўтолмайман. Бугун анчадан буён безовта қилаётган ўт пуфакдаги димланиш сабабини билдим. Шифокор назоратида амбулатор даволанишим зарур экан.

Аёллар қанотининг вилоят Она ва бола скрининг маркази билан ҳамкорликда ўтказилиши режалаштирилган мазкур тизимли тиббий кўриклари жойларда давом этмоқда.

Умидахон Исаева,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Аёллар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1561
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+