“Ёш либераллар” клуби аъзоларининг сиёсий билими оширилди

24.02.2018, 14:22

“Ёш либераллар” клуби аъзоларининг сиёсий билими оширилди

O‘zLiDeP Уйчи туман Кенгаши томонидан “Ёш либераллар” клуби аъзолари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Тадбирда асосий эътибор ёшларнинг сиёсий ва иқтисодий билимларини ошириш, дунёқарашини янада кенгайтириш ва жамоа билан ишлаш кўникмаларини шакллантиришга қаратилди.

–Ўғил-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, интилишларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, тадбиркорликка жалб этиш орқали бандлигини таъминлаш O‘zLiDePнинг асосий дастурий мақсадлари бири ҳисобланди, – дейди O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўриносари И.Саттаров. – Шу боис, бугунги кунда партиянинг ёшлар йўналишидаги асосий эътибори  партия “Ёшлар қаноти”нинг азму шижоатли, ташаббускор йигит-қизларни ўз атрофимизда бирлаштириш, ёш фаолларимизни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар сессияларида иштирокини таъминлаш, депутатлик фаолияти билан яқиндан танишиши учун имконият яратишга ва бу орқали навбатдаги сайловларда партиямизнинг истиқболли ёш кадрларини номзод сифатида олға суришга қаратилган.

–Ўқув-семинарда “Ёш либераллар” клуби аъзоси сифатида нафақат партиямизнинг дастурий мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб этиш балки мамлакатимизнинг хар томонлама ривожланишига айниқса, бу жараёнарга ёшларни кенг жалб этишга ўз хиссамизни қўшишимиз лозимлигини яна бир бор ҳис этдим, – дейди Уйчи саноат-транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи талабаси Муҳтасар Бойханова. – Айтиш жоиз, бу каби тадбирлар биз ёшларнинг сиёсий билимларимизни янада ошириш билан бирга, партиянинг мақсад ва вазифаларини аҳоли орасига кенг тарғиб қилишда яхши самара беради.  

Эслатиб ўтамиз, ана шундай ўқув-семинарлар вилоятнинг барча туманларида бўлиб ўтмоқда. 

Абдуллалатиф Раҳманов,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

 Сиёсий таълим маркази раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1432
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+