O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” зафарободлик ёш тадбиркор муаммосини жойида ҳал этишда фаоллик кўрсатди

24.02.2018, 14:30

O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” зафарободлик ёш тадбиркор муаммосини жойида ҳал этишда фаоллик кўрсатди

O‘zLiDeP Зафаробод туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи томонидан “Давлатнинг устувор сиёсати – ёшлар маънавияти ва тарбияси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Президентимизнинг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариши тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилди. Қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда янги авлод вакилларини ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига янада кенгроқ жалб этиш, келажагимиз ворисларига касбий, ижодий ва мансаб пиллапояларидан ўсиши учун кенг имкониятлар яратиш, Давлат дастурлари ижросини таъминлашда ёшлар фаоллигини ошириш масалалари тўғрисида сўз юритилди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан  ўз бизнесларини қандай бошлаш кераклиги, тадбиркорлик фаолиятида учраётган айрим муаммолар борасида фикр билдиришди.

Якка тартибдаги тадбиркор Умида Раҳмонованинг тикувчилик цехи учун туман марказидан жой ажратилиши борасида сўраган амалий ёрдами Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси З.Аманов томонидан ижобий ҳал этилди. Депутат кўмагида Умида Раҳмоновага тикувчилик цехи фаолиятини юритиш учун тумандаги Бирлик қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида янги қурилиб фойдаланишга топширилган Маиший хизмат уйидан битта алоҳида хона бериладиган бўлди.

Тадбир сўнгида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олишди ҳамда партия мақсад-муддаоларини ўрганган, унинг ғояларига ҳайрихоҳлик билдирган 5 нафар ёшларга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Олим Норжигитов

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар билан илаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1517
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+