O‘zLiDeP депутати сайёр қабулда айтилган муаммо юзасидан дарҳол сўров юборди

24.02.2018, 16:52

O‘zLiDeP депутати сайёр қабулда айтилган муаммо юзасидан дарҳол сўров юборди

O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши ташаббуси билан Сайхунобод  туман Турон маҳалласида сайёр қабул ташкил этилди. Унда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгашига O‘zLiDePдан сайланган депутатлар, мутасадди идоралар вакиллари, тадбиркор ва фермерлар ҳамда маҳалла аҳолиси иштирок этди.

Сайёр қабулда 35 сон ўрта умумтаълим мактабининг иситиш тизимидаги носозликлар, муассаса ўқув биносининг жорий таъмирлашга муҳтожлиги, инглиз ва рус тили ўқитувчиларининг етишмаслиги каби муаммолар ўртага ташланди. Шунингдек, мактабда ташкил этилган юнон-рум кураши тўгарагида шуғулланиш учун юмшоқ тўшамалар ва спорт анжомларининг етмаслиги каби муаммолар очиқча айтилди.

– Юнон-рум кураши бўйича мактабимиз ўқувчилари республика даражасидаги мусобақаларда ҳам юқори натижаларни кўрсатиб келишмоқда, – дейди Турон маҳалласида яшовчи Валижон Турғунов. – Биз ота-оналар ана шу анъанани узоқ йиллар давом этишини истаймиз. Бунинг учун фарзандларимизга шароит яратиб беришимиз керак. Бугунги сайёр қабулда ана шу муаммоимиз ижобий ҳал этилса, O‘zLiDePдан миннатдор бўлардик.

Аҳолининг мазкур мурожаати юзасидан сайёр қабулнинг ўзидаёқ, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Хуршид Раҳимов Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг тумандаги вакили А.Якубовга депутатлик сўрови юборди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1748
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+