Мақсад – ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш

03.11.2017, 18:47

Мақсад – ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят ва шаҳар Кенгашлари томонидан Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида “Ёшлар манфаатларини таъминлаш борасидаги партиявий вазифалари” мавзуда давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир иштирокчиларига партия фаоллари томонидан O‘zLiDePнинг ёшларга мўлжалланган лойиҳалари ҳақида маълумотлар берилиб, мазкур лойиҳалар ёшларни тадбиркорликка, илмга, ижтимоий ҳаётнинг бошқа йўналишларидаги иқтидорларини рўёбга чиқаришдаги ўрни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, тадбирда 2016 йил 14 сентябрда Президентимиз томонидан имзоланган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳам тушинтирилди.

Сўз олганлар, ушбу қонун ёшлар манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар кўламини янги босқичга олиб чиқиши, ёшлар ҳуқуқлари ва эркинликлари, уларни ижтимоий муҳофазалаш, истеъдодли йигит-қизларни қўллаб-қувватлашнинг механизмлари мустаҳкамлаб қўйилганини алоҳида такидлаб ўтдилар.

– Мен ҳам кўпчилик ёшлар қатори мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишни истайман. Шу боис юртимизда фаолият олиб бораётган сиёсий партиялар фаолиятини доимий кузатиб бораман, – дейди Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали талабаси Шаҳбоз Мўминов. –  Бугунги мулоқот мамлакатимиз сиёсий майдонидаги етакчи партия фаолияти билан танишиш имконини берди. Айниқса, партиянинг ёшлар йўналишида амалга оширилаётган лойиҳалари менда катта тассурот уйғотди. Партиявий лойиҳаларнинг барчаси қизиқарли ва долзарб аҳамиятга эга. Яқин кунларда ўз фаолиятини бошламоқчи бўлган “Ёш либераллар” клубининг фаол аъзоси бўлишни мақсад қилдим.

Тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олиш билан бирга, ўз таклиф ва истакларини ҳам баён этдилар.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1515
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+