“Фаол тадбиркорлар Мурожаати кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшди”, дейишмоқда пойтахтлик тадбиркорлар

26.02.2018, 20:46

“Фаол тадбиркорлар Мурожаати кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшди”, дейишмоқда пойтахтлик тадбиркорлар

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ва Чилонзор туман Кенгаши ҳамкорлигида “Президент ғоялари билан келажак сари” шиори остида ўтказилган “Ўзбекистон фаол тадбиркорлари анжумани” иштирокчилари томонидан қабул қилинган Мурожаатни пойтахтлик тадбиркор ва ишбилармонлар орасида кенг тарғиб қилишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.  

Тадбирда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи вакиллари, тадбиркор ва партия фаоллари  иштирок этди.

Тадбирда O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ва Чилонзор туман Кенгаши фаоллари томонидан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгиланган кенг қамровли устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қатор амалий ишлар бажарилаётгани таъкидланди. 

– Президентимиз ташаббуси билан юрт равнақи учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган вазифаларни қамраб олган, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили”, Давлат дастурининг қабул қилингани биз тадбиркорлар учун кенг имкониятлар эшигини очди, – дейди Ёрқин Маликов. – Икки аввал қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва аҳолига тайёр маҳсулот етказиб бериш мақсадида корхона ташкил этган эдик. Дастлаб 8 нафар ходим билан иш бошлаган бўлсак, бугунга келиб яна 22 кишини иш билан таьминладик. Келгусида ҳам фаолиятимизни янада кенгайтириб, қўшимча иш ўринлари яратишни режалаштирганмиз.

Йиғилишда Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича фикр алмашиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Муроджон ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1449
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+