O‘zLiDeP фаоллари ёш китобхонлар орасида

27.02.2018, 10:05

O‘zLiDeP  фаоллари  ёш китобхонлар орасида

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” ҳамда Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ёш китобхонлар учун танлов ташкил этилди.

Халқаро она тили кунига бағишлаб ўтказилган танловда кутубхонада фаолият олиб бораётган хорижий тил клублари ўзаро беллашдилар.

Танловда O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши томонидан амалга оширилаётган ишлар, танлов ва лойиҳалар юзасидан кенгроқ тушунчалар берилди. Иштирокчиларга партия “Ёшлар қаноти” лойиҳалари акс этган тарқатма материаллар топширилди.

Тадбир иштирокчилари партия фаолияти билан яқиндан танишар экан, партиямиз лойиҳаларига қизиқиши ортди. Айниқса, “Ёш либераллар” клуби фаолияти қизғин муҳокамага сабаб бўлди. Шу боис Фарғона вилоят ахборот-кутубхона марказида ҳам “Ёш либераллар” клубини ташкил этишга келишиб олинди.

Танловда корейс тили клубининг “Pinnanin hangugo” жамоаси 1-ўринга муносиб кўрилган бўлса, Инглиз тили клубининг “Maverick” ва немис тили клубининг “Junge Sterne” жамоалари 2- ўринга лойиқ деб топилди.

Танлов якунида ғолиблар O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1664
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+