Сурхондарёлик Хадича Валиева 130 нафар хотин-қизни иш билан таъминлади

27.02.2018, 10:32

Сурхондарёлик Хадича Валиева 130 нафар хотин-қизни иш билан таъминлади

Сурхондарёлик Хадича Валиева мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибордан унумли фойдаланиб, партия кўмагида ўз бизнесини бошлаган аёллардан бири. 2014 йилда Қизириқ туманида “Мўътабар текстил” оилавий корхонасини очиб, дастлаб 20 нафар хотин-қиз бандлигини таъминлаган Х.Валиеванинг йиллар ўтиб, фаолиятини кенгайтиришга бўлган иштиёқи янада кучайди.

2018 йил январь ойида вилоят “Асака” банкидан 2 млрд. сўм миқдорида кредит олиб, 100 дан ортиқ тикув машиналарини харид қилди. 130 нафар касб-ҳунар коллежи ва уйда ўтирган ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлади. Ҳозирда у раҳбарлик қилиб келаётган корхонада 6 турдаги кийим-кечаклар ишлаб чиқариляпти. Тадбиркор корхона қошида ўқув курси ташкил этиб, мастер қизларни тайёрлаш ниятида.

Таъкидлаш керак, бундай кўмак ва ёрдам хотин-қизларнинг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг жамиятимиз ҳаётидаги муносиб иштирокини таъминлашда муҳим амалий қадам бўлмоқда. Ўз навбатида, қўшимча иш ўринлари яратилиб, хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда.

М.ЖЎРАЕВА,

 O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1770
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+