Бухоролик талабанинг лойиҳаси тадбиркорларда қизиқиш уйғотди

01.11.2017, 18:49

Бухоролик талабанинг лойиҳаси тадбиркорларда қизиқиш уйғотди

Бухоро вилоятида йигит қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш айниқса талаба ёшларнинг сиёсий билимларини ошириш, уларда ватанпарварлик хиссини кучайтиришга вакиллик органлари имкониятларини тўлиқ сафарбар этишга алоҳида эьтибор берилмоқда.

O‘zLiDeP вилоят ва туман (шаҳар) Кенгашилари қошида “Ёш либераллар” клублари ташкил этишдан асосий мақсад ҳам нуфузли халқ вакилларининг етишиб чиқишига кўмаклашишдан иборатдир.

Бухоро мухандислик-технология институти талабалари иштирокида маҳаллий Кенгашлардаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари билан ўтказилган учрашувда партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари тушунтирилди, ёшларни миллий ғояга ҳурмат, мустақил ватанимизга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолият билан шуғулланишлари учун етарли шароит ва имкониятлар яратишда партиянинг асосий вазифалардан бири эканлиги алоҳида таькидланди.

Тадбирда ёшлар O‘zLiDePнинг “Ёш либераллар” клуби ҳамда унинг таркибидаги “Келажак депутатлари” ва “Ёш тадбиркорларнинг муаммоларни ўрганиш” гуруҳларининг фаолияти билан танишдилар.

Депутатлар йигит-қизларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб бердилар. Шу куни бир гуруҳ талаба ёшлар партия сафига қабул қилиндилар ҳамда ёшлар истиқболли лойиҳаларининг тақдимотларини ўтказишди. 

- Ҳозирги пайтда мамлакатмиз енгил саноати корхоналардаги иш жараёнларини бироз бўлса-да замонавийлаштириш мақсадида янги лойиҳамни ишлаб чиқдим, - дейди мазкур олий ўқув юрти талабаси Бехруз Ғайбуллаев. – Тадбиркорларга катта қизиқиш уйғотган ушбу лойиҳамнинг афзаллиги шундан иборатки, JI MI NI CAD дастуридан фойдаланган ҳолда тикилаётган кийимни андозаларга ажратишда кам ҳаражат талаб қилиниб, янги андозаларни турли шаклларда тавсия этишда қўл келади. Ушбу лойиҳа бугунги кунда “Шофиркон индустриал текс” корхонасида кенг тадбиқ этилиб ўз самарасини бермоқда.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1896
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошонов Яздон Каттақўрғон туман Кенгаши раисинг биринчи ўринбоари - аппарат раҳбари.2019-01-21 08:26:20

Жуда эътиборга лойиқ иш бўлибди чунки тиббиёт ходимларининг иш шароитини яхшилаш бу халқимизга кўрсатилаётган тиббий хизматнинг самарадорлигини яна ҳам оширишга хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+