“GM Uzbekistan” Хоразм вилоят филиали ходимларининг ўз бизнесларини йўлга қўйишда O‘zLiDeP ёрдам беради

27.02.2018, 15:28

“GM Uzbekistan” Хоразм вилоят филиали  ходимларининг ўз бизнесларини йўлга қўйишда O‘zLiDeP ёрдам беради

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан “GM Uzbekistan” AЖ вилоят филиалида “Юксак маънавиятли ёшлар – юрт таянчи” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда корхона ходимлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, БПТ раислари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

– Ёшлар демократик ва иқтисодий тараққиётимиз, халқимизнинг ўз олдига қўйган юксак мақсадларга эришишида ҳал қилувчи куч, – дейди  GM Uzbekistan” AЖ Хоразм вилояти филиали бошқарувчи директори, вилоят Кенгаши депутати С.Жуманиязов. – Шу боис ўтган давр мобайнида мамлакатимизда ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат, ўзлигимизга ҳурмат руҳида камол топтириш борасида кенг кўламли ишлар ҳаётга татбиқ этилди. Бу борада ёш авлоднинг маънавий-ахлоқий тарбиясини тўғри шакллантириш, уларни турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш борасида маънавий-маърифий соҳаларда олиб борилаётган қатор ислоҳотлар ўз натижасини  бераётир.

Тадбир давомида сўзга чиққан Ҳазорасп тумани прокуратураси ходими М.Казаков сўнгги йилларда Президентимиз томонидан коррупцияга қарши курашиш тўғрисида қабул қилинаётган қарорлар мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан иштирокчиларга кенгроқ маълумотлар бериб ўтди.

– Бугун биз мутасадди ташкилотлар ходимлари билан ёшлар масаласида, коррупцияга қарши курашиш борасида атрофлича суҳбатлашиб олдик, – дейди БПТ аъзоси А.Холматов. – Шу билан бирга, раҳбариятимиз томонидан бизга ишдан бўш пайтларимизда тадбиркорлик билан шуғулланишимиз, иссиқхона ташкил қилишимиз, паррандачилик билан шуғулланишимиз учун кўмак берилиши ҳам айтиб ўтилди. Бу эса бизга  келгусида ўз тадбиркорлик фаолиятимизни йўлга қўйишимизда муҳим омил  бўлади.

Тадбирда тадбиркорлик қилиш истагини билдирган ишчи-хизматчилар рўйхати шакллантирилди ва партия томонидан ҳам қўллаб-қувватланиши айтиб ўтилди.

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1459
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+