O‘zLiDeP депутати 4 та мўжаз кутубхона ташкил этди (+ФОТО)

27.02.2018, 19:13

O‘zLiDeP депутати 4 та мўжаз кутубхона ташкил этди (+ФОТО)

Мамлакатимизда  китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада O‘zLiDeP томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар эътиборга молик. Хусусан, “O‘zLiDeP кутубхоналари” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари юксак самара бераётир.  

– Мазкур лойиҳа асосида вилоятнинг ҳар бир маҳалласида кутубхона ташкил этиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни мутолаага ўргатиш кўзда тутилган, – дейди O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши раисининг ёшлар масалалари буйича ўринбосари И.Саттаров. – Биргина ўтган 2017 йилда мазкур мақсадларда жойларда 10 дан ортиқ “O‘zLiDeP кутубхоналари” ташкил этилди.

– Мазкур лойиҳа асосида вилоятимиздаги барча ташкилотлар билан мустаҳкам ҳамкорлик қиляпмиз, – дейди Маъруфжон Мўминов. – Ўзим сайланган “28-Яккатут” сайлов округи ҳудудида 4 та ана шундай мўжаз кутубхона ташкил этдик. Келгусида уларнинг сонини 500 тага етказиш ниятидамиз.  

 

Ҳа, китоб инсоннинг фикрини теранлаштиради, саводхонлигини юксалтиради.  Асосийси, китоблар қандай мавзуда бўлишидан қатъий назар, фақат ва фақат яхшиликка, эзгуликка хизмат қилади. Шундай экан бугун ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилишдек хайрли ишларда ҳар биримиз фаол ва ташаббускор бўлишимиз лозим.

 Мусохон ЮСУПЖАНОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    744
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+