O‘zLiDeP депутати кўмагида Ҳ.Юсупбаевага 17 миллион сўм кредит берилади

27.02.2018, 19:41

O‘zLiDeP депутати кўмагида Ҳ.Юсупбаевага 17 миллион сўм кредит берилади

O‘zLiDeP Шўманой туман Кенгаши томонидан Шўманой педагогика касб-ҳунар коллежида ўтказилган тадбир Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятига бағишланди.

Тадбирда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилаётгани таъкидланди.

– Мустақиллик йилларида мамлакатимизда хотин-қизларга бўлган эътибор янада кучайди, – дейди Шўманой туман хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Ш.Юсупова. – Хусусан, аёлларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш ҳамда оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилди. Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган ушбу фармон эса хотин-қизларнинг ҳуқуқ имкониятларини янада мустаҳкамлаш билан бирга, мазкур йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтарди. Шу боисдан ҳозирда ҳужжат ижросини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётир.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан фармонда белгиланган вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди, 10 яқин муаммолар ўртага ташланди.

Ана шундай муаммолардан бири Ҳ.Юсупбаевага тегишли. “Бирлешик” МФЙда яшовчи фуқаро анчадан буён пишириқ маҳсулотларини пишириш билан шуғулланади. Унинг ҳозирги фаолияти анча яхши. Шундай бўлса-да, айни чоғда тадбиркор фаолиятини янада кенгайтириш ниятида. Шу боис у “Халқ банк” туман филиалидан 17 млн сўм миқдорида  кредит олишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу мурожаатни назорат тартибида кўриб чиқишни халқ депутатлари Шўманой туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ўз зиммасига олиб, яқин кунларда ҳал этиб беришларини айтишди.

Шу маҳаллада яшовчи М.Файзуллаеванинг тикувчилик ускуналари олиш учун қилган мурожаати ҳам халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи вакиллари ташаббуси билан ҳал этиладиган бўлди.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга соҳа мутахасислари томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.         

Асем СИРИМБЕТОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

аёллар билан ишлаш

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1468
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+