Сайёр қабулдан сўнг “Ёнбош” қишлоғи ва туман марказини боғлайдиган автобус қатнови йўлга қўйилди

27.02.2018, 19:46

Сайёр қабулдан сўнг “Ёнбош” қишлоғи ва туман марказини боғлайдиган автобус қатнови йўлга қўйилди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Каттақўрғон туманидаги “Бургансой” МЙФда ташкил этилган навбатдаги сайёр қабул аҳоли мурожаатларини таҳлил қилишга имкон яратди. Қабулда тумандаги “Ёнбош – Пайшанба” қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаролар қишлоқ билан туман марказини боғловчи автобус қатнови етарли эмаслигидан шикоят қилишди. Бу масала бўйича қишлоқ аҳли тегишли мутасаддиларга мурожаат йўллаган бўлса-да, ҳозирга қадар уларнинг мурожаати қаноатлантирилмагани аниқланди.  

Сайёр қабулда кенг муҳокама қилинган бу муаммо тадбиркор О.Умаров ташаббуси билан тез кунларда ҳал этиладиган бўлди.

– Кимнингдир оғирини енгил қилиш, энг аввало, ҳаммамизнинг инсоний бурчимиздир, – дейди O‘zLiDeP Каттақўрғон туман Кенгаши аппарат раҳбари Я.Тошонов. – Мулоқотлардан пировард мақсад ҳам шу. Шу боис сайёр қабуллар давомида аҳоли томонидан кўтарилаётган  муаммоларни имкон қадар жойида ҳал этишга ҳаракат қиляпмиз. Бугунги қабул давомида ҳам 10 дан ортиқ мурожаатлар шу ернинг ўзида ечим топди. Қолганларининг ижроси қатъий назоратга олинди. 

Мулоқот якунида кўплаб мурожаатлар кўриб чиқилди. Уларнинг салмоқли қисми белгиланган тартибда ҳал этилди.

       O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1411
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+