Муқаддас даргоҳ
28.02.2018, 10:50

Оила — муқаддас даргоҳ. Ҳар бир миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда унинг ўрни беқиёс. Зеро, жамиятнинг негизи ҳисобланмиш бу даргоҳда келажак улғаяди, эртанги кунимиз эгалари ёш авлод камол топади.
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан “Оила – маънавият булоғи” мавзуида ташкил этилган тадбирда айни шу жиҳатлар алоҳида эътироф этилди.
Тадбирда оила — ҳаётнинг абадийлигини, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга келажак наслларни қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғи экани таъкидланди.
– Оила мустаҳкамлиги, энг аввало, турмуш қурадиган ёшларнинг ақл-заковати, маънавий дунёқараши, жамият олдидаги бурчи ва масъулиятини чуқур англаб етиши каби омиллар билан чамбарчас боғлиқ, – дейди O‘zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Лола Кенжаева. – Шу боис бугун янги бунёд этилаётган оилаларда, аввало, соғлом муҳит ва соғлом фикрни шакллантириш энг долзарб вазифалардан саналади. Зотан, никоҳнинг муқаддаслиги, оилавий муносабатларда ота-онани улуғлаш, фарзандлар тарбияси, одоб-аҳлоқ, андиша, ҳалоллик асосига қуриш фақат шарқона ҳаёт фалсафасига хос.
Тадбирда ёшларнинг никоҳга оид тушунчаларини кенгайтириш, қариндошлар ўртасидаги эрта никоҳларнинг олдини олиш борасида тарғибот ишларини янада кучайтиришга келишиб олинди.
Мубина РАСУЛОВА,
O‘zLiDeP Сирдарё вилояти
Кенгаши ҳузуридаги
сиёсий таълим маркази раҳбари
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 80 нафар хотин-қизни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди
29.11.2019, 18:15
-
Депутатликка кўрсатилган номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини аёллар ташкил этиши керак
22.11.2019, 17:48
-
O‘zLiDeP бизнесни бошламоқчи бўлган хотин-қизлар учун очиқ мулоқот ўтказди
19.11.2019, 19:04
-
Аҳолини иш билан таъминлаш – устувор вазифа
14.11.2019, 17:28
-
O‘zLiDeP кўмагида имтиёзли кредит олган фуқаро тадбиркорликни йўлга қўйди
11.11.2019, 18:26
Фикрингизни қолдиринг