Сайёр қабулдан сўнг ургутлик Э.Ҳасановнинг мурожаати ҳал этиладиган бўлди

28.02.2018, 15:37

Сайёр қабулдан сўнг ургутлик Э.Ҳасановнинг мурожаати ҳал этиладиган бўлди

Бугун одамлар жойларда депутатлар, партия фаоллари билан ўтказилаётган мулоқотлардан хурсанд. Зеро, мулоқотлар давомида анчадан буён фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга қисқа фурсатда ечим топилаяпти.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал- демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган сайёр қабулнинг навбатдагиси Ургут туманидаги “Дўстлик” МФЙда бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда турли соҳалар вакиллари иштироки таъминланганлиги одамларни кўплаб муаммоларини бартараф этиш имконини берди. Энг муҳими, бир қатор масалалар жойида бартараф этилди.

– Одамлар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйилгани мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф қилишда яхши самара бераяпти, – дейди Ургут туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари И.Жабборов. –  Бугунги очиқ мулоқот ҳам тумандаги мавжуд муаммоларни яна бир бор таҳлил қилиш ва аҳолини қийнаб килаётган муаммоларни бартараф этиш имконини берди. Мулоқот давомида аҳоли томонидан коммунал ва уй-жой, ички йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш масалалари бўйича ўртага ташланган мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилди. Қолганларининг ижроси қатъий назоратга олинди. 

Сайёр қабул давомида тумандаги ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика коллежи талабаси Э.Ҳасанов “Альгар” маҳалласидан сарторошхона очмоқчи эканини айтиб, тижорат банкидан имтиёзли кредит олишга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Унинг мурожаатини АТ “Микрокредитбанк” туман бўлими бошлиғи ўринбосари Азамат Муродов ўз зиммасига олиб, яқин кунларда бу муаммони ҳал этиб беришга ваъда берди.

Мулоқотда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига депутатлар, тегишли ташкилотлар раҳбарлари томонидан  атрофлича жавоблар олдилар.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1504
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+