Ёш велоспортчилар мусобақаси

28.02.2018, 15:47

Ёш велоспортчилар мусобақаси

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Олмазор туманидаги 2-сонли болалар спорт мактабида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида велоспорт бўйича мусобақа ўтказилди.  Унда 12 ёшдан 18 гача бўлган  спортчилар иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар Президентимиз раҳнамолигида спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани самарасида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида велоспорт ҳам тобора оммалашиб бораётганини таъкидлади.

– Мазкур веломарафон аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати Шерзод Эшназаров. – O‘zLiDeP томонидан велоспорт бўйича мусобақа ташкил этишдан мақсад ёшларни соғлом ва бақувват қилиб тарбиялаш, уларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдир. Зеро, келажагимиз эгалари бўлган ёшларни маънан ва жисмонан соғлом қилиб вояга етказиш барчамизнинг бурчимиздир.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. 

                                                                                             Муроджон ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1485
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+