Хоразмда партия ходимларининг сиёсий билимини оширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди (ВИДЕО)

28.02.2018, 18:07

Хоразмда партия ходимларининг сиёсий билимини оширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди (ВИДЕО)

O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши ташаббуси билан Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини кенг тарзда ўрганиш ҳамда мазкур Мурожаатномадан келиб чиқувчи партия ҳудудий Кенгашлари олдида турган долзарб вазифаларга қаратилган ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури доирасида Хоразм вилоятида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишларини амалга ошириш режалаштирилгани таъкидланди.

­ Асосий мақсад партия ходимларининг сиёсий билимини ошириш экан, албатта, бўлиб ўтган сиёсий ўқувда ҳам давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган ҳар бир қарор, фармон, ва қонунларнинг мазмун-моҳияти кўриб чиқилди. Ходимларнинг масъулиятли вазифалари борасида тўхталиб ўтилди.

– Иш бошлаганимга бир ойдан ошгани йўқ. Депутатлар билан ишлашда тажрибам камлиги учун анча қийналардим, – дейди Шовот тумани Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби Р.Бобожанова. – 3 кунлик ўқув-семинар давомида эса ҳужжат юритишдан тортиб, партиянинг барча мақсад-вазифалари, депутатлик гуруҳи томонидан сессияга масала киритиш жараёни ҳақида чуқур билимларга эга бўлдим. Келгусида туман Кенгаши фаолиятини халқ ноиблари бўлган депутатларимиз билан биргаликда янада жонлантиришга, улар билан электоратимиз манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишга астойдил киришамиз.

Семинар давомида иштирокчилар доимий комиссиялар ҳамда маҳаллий Кенгаш сессияларига масала киритиш механизми, иш режа ва ҳисоботларни тайёрлаш, ҳужжатлар юритиш ва БПТда хисобот-сайлов йиғилишини ўтказиш тартиблари ҳақида кенгроқ маълумотларга эга бўлдилар.

Семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан батафсил жавоблар олишди. 

Қувончбек Ҳамроев,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1028
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+