Манасда O‘zLiDeP фаоли кўмагида иссиқхона ташкил этилди

28.02.2018, 18:48

Манасда O‘zLiDeP фаоли кўмагида иссиқхона ташкил этилди

Бугун юртимизда аҳолининг тадбиркорликка бўлган қизиқиш янада кучайди. Боиси, сўнгги пайтларда кўплаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, бизнес фаолиятини бошлаш истагидаги кишилар ташаббуси ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда, ишбилармонларга қўшимча имтиёз ва енгилликлар берилмоқда.

Томорқадан унумли фойдаланиш масаласи O‘zLiDePнинг ҳам диққат марказидаги масалалардан бири. Бу борада гап кетганда, “O‘zLiDeP ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳасини эслаб ўтиш жоиз. Боиси мазкур лойиҳа доирасида сўнгги  пайтларда кўплаб фуқаролар ўз бизнесларини йўлга қўйишди.

Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги “Манас” ҚФЙда яшовчи Абдурашид Сулаймонов ҳам шулардан бири. Анчадан буён тадбиркорлик фаолиятини бошлашга қийналиб келаётган бўлажак тадбиркор партия кўмаги билан ниҳоят ўз орзусига эришди.

–Энди иссиқхонамизда помидор, бодринг, сабзавот ва кўкатлар етиштирамиз, – дейди А.Сулаймонов. – Томорқамизда етиштирилаётган неъматларни рўзғордан орттириб, бозорга ҳам чиқариш ниятимиз бор. Энг муҳими, энди кўнгил хотиржам. Иссиқхонада етиштирилган маҳсулотларимизни яқин кунларда сотишни йўлга қўямиз. Бунинг учун O‘zLiDeP фаолларидан жудаям миннатдорман.

­Таъкидлаш керакки, мазкур лойиҳа минглаб ёшларни иш билан таъминламоқда, аҳолининг турмуш фаравонлигини оширмоқда. Муҳими аҳоли бундан мамнун.

Холбек АСАТОВ,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш

гурухи раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1700
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+