O‘zLiDeP ташаббуси билан Наманганда 40 дан ортиқ хотин-қиз тиббий кўрикдан ўтказилди (+ВИДЕО)

01.03.2018, 13:57

O‘zLiDeP ташаббуси билан Наманганда 40 дан ортиқ хотин-қиз тиббий кўрикдан ўтказилди (+ВИДЕО)

Мустақилликнинг илк йиллариданоқ, юртимизда соғлом она — соғлом бола масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Кенг кўламли умуммиллий дастурлар доирасида амалга оширилаётган ишлар аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом болалар туғилишига зарур шарт-шароитлар яратишда муҳим омил бўлмоқда.

2017 йил  4 апрел куни давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор мазкур йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтарди. Ўтган давр мобайнида ҳужжат ижросини таъминлаш борасида давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати ­– Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан вилоят Соғлиқни сақлаш Бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбир ҳам мазкур қарор ижросига бағишланди.

- Бугун аёллар орасида кўп учрайдиган касалликлардан бири - кўкрак бези саратони касаллигидир, ­- дейди олий тоифали шифокор  Баҳром Рўзимов. – Шу боис ўтган вақт давомида ушбу касалликнинг олдини олиш борасида тизимли ишлар амалга оширилди. Масалан, 2017 йил октябрь ойидан ҳозирги кунда қадар 421 нафар аёллар тиббий кўрикдан ўтказилди. Бугунги тадбир ҳам 40 дан ортиқ хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказишга ҳамда уларга керакли маслаҳатлар беришга имконият яратиб берди.

 Тадбирда хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган бундай тадбирларни вилоятнинг барча туманларида ўтказишга келишиб олинди.

 Ҳ. Иминжанова,

 O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Аёллар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1780
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+