“Агробанк” АТБ Ғаллаорол туман филиали раҳбари O‘zLiDeP депутатларига ҳисобот берди (+ВИДЕО)

01.03.2018, 22:31

“Агробанк” АТБ Ғаллаорол туман филиали раҳбари O‘zLiDeP депутатларига ҳисобот берди (+ВИДЕО)

Аввал хабар берганимиздек, Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилишида “Агробанк” АТБ Ғаллаорол туман филиали бошқарувчиси Умид Бўлтаков ҳисобот берди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, “Агробанк” АТБ Ғаллаорол туман филиали томонидан аҳолининг кенг қатламлари ва тадбиркорлик субъектларининг имтиёзли микрокредитлар билан таъминланишини кенгайтириш, якка тартибдаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлашни амалга ошириш мақсадида  2017 йилнинг ўтган даври мобайнида 401 нафар фуқароларга жами 2.6 млрд. сўм миқдорида микрокредитлар ажратилган.

 Ушбу кредитларнинг барчаси Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси, яъни 9 фоиздан ошмаган фоиз ставкасида имтиёзли кредитлар ажратилганлиги ҳисоботда таъкидлаб ўтилди. Хусусан,

-чорвачилик учун 188 та субъектларга жами 1.4 млрд.сўм;

-паррандачилик учун 146 та субъектларга жами 763 млн.сўм;

-боғдорчилик учун 15 та субъектларга жами 91,4 млн.сўм;

-янги иссиқхоналар ташкил қилиш учун 30 та субъектларга жами 9,7 млн.сўм;

-асаларичилик учун 2 та субъектларга жами 14,8 млн.сўм;

-қуёнчилик учун 7 та субъектларга  жами 9.7 млн.сўм;

-балиқчилик учун 3 та субъектларга  жами 15.0 млн.сўм;

-тикувчилик учун 10 та субъектларга жами 54 млн.сўм  микрокредитлар ажратилди.

Шунингдек, филиал томонидан 2017  йилнинг ўтган даври мобайнида 21 та тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларини тўлдириш учун 1.2 млрд.сўм, хизмат кўрсатиш соҳасида 6 та субъектларга 533.0 млн сўм, қишлоқ хўжалик йўналишида 32 та фермерларга 197.0 млн сўм, 191 нафар олий ўқув юртида таълим олаётган талабаларга 610.0 млн сўм, 252 нафар фуқароларга оилавий шароитини яхшилаш мақсадида 1.3 млрд сўм молиявий истеъмол кредитлари ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида 191.0 млн сўм кредит маблағлари ажратилган.

Мутасадди ташкилот раҳбарининг ҳисоботини партия депутатлик гуруҳи вакиллари танқидий-таҳлилий муҳокама қилишди, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.                            

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1913
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+