Қуйи бўғинлар жонланди

02.03.2018, 11:49

Қуйи бўғинлар жонланди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан Янгиқўрғон туманидаги “Аланга” ёнғинга қарши кураш шўъба корхонасида фаолият юритаётган БПТда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришда O‘zLiDePнинг ўрни” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда партия фаоллари билан бирга БПТ ҳам “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси таъминлаш ҳамда халқимиз айниқса, унинг фаол қатламига айланиб бораётган тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганишга қаратилган амалий ишларда фаол иштирок этиб келаётгани таъкидланди.

–Бугун O‘zLiDePнинг вилоят кенгаши вакиллари ва депутатлик гуруҳлари, қолаверса, партиянинг ҳар бир аъзоси Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Давлат дастурида белгиланган ҳаётбахш вазифаларни самарали амалга оширишга қаттиқ бел боғлаган, – дейди O‘zLiDeP фаоли Муқаддас Бозорова. – Шу билан бирга, жойларга аҳоли орасига тушиб, ишларни жонлантириш, ҳар бир ҳудудда тадбиркор ва фермерларни ўйлантираётган масалаларни чуқур ўрганиш ва уларга ечим топишга жиддий эътибор қаратмоқдамиз. Бугунги тадбир давомида ҳам Самандар Тўрабоев ва Ўткир Эркиновларга ўз томорқасида иссиқхона ташкил этишига кўмаклашдик.

Тадбирда партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш, вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркор ва фермерларни ўйлантириб келаётган муаммоларни имкон қадар тезроқ ҳал этишга қаратилган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Эркинжон АҲМЕДХОДЖАЕВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1509
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+