Сайёр қабулда чуқуркўллик С.Болтаевнинг мурожаати қаноатлантирилди
02.03.2018, 12:02
Бугун сурхондарёликлар O‘zLiDeP фаоллари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари билан ўтказилаётган мулоқотлардан мамнун. Бу мулоқотларни ўзларига кўрсатилган катта эътибор ва ғамхўрлик тимсоли сифатида қабул қилмоқда. Зеро, мулоқотлар давомида ойлаб, ҳатто йиллаб ўз ечимини тополмай ётган муаммоларга қисқа фурсатда ечим топилаяпти.
O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу тамоил асосида ташкил этилган сайёр қабулнинг навбатдагиси Шеробод туманидаги “Чуқуркўл” МФЙда бўлиб ўтди.
Учрашувда партия вилоят ва туман Кенгаши аппарат ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлик гуруҳи вакиллари иштироки таъминланганлиги аҳоли томонидан ўртага ташланган кўплаб муаммоларни бартараф этиш имконини берди. Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатларни эса мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарлари ўз зиммасига олишди.
Шерободлик С.Болтаев туман марказидан қатновчи автомашиналар мактаб кўчасидан юқори тезлик билан ҳаракатланиши натижасида мактаб ўқувчилари йўлдан ўтишга қийналаётганлигини айтиб, тезликни чеклаш бўйича йўл белгиси ўрнатишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бу муаммони туман ИИБ бошқармаси ходимлари ўз зиммасига олиб, яқин кунларда ҳал этиб беришга ваъда берди.
Шунингдек, “Чуқуркўл” МФЙда яшовчи Г.Роззиқова маҳаллада мактабгача таълим муассасаси қурилишида ёрдам сўраган бўлса, О.Жўраева эса тумандаги “Гегирдак” ва “Қишлоқбозор” маҳаллаларидан кесиб ўтувчи “Шеробод” дарёси устидан кўприк қурилишида ёрдам сўради. Ушбу масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А.Бердиев томонидан туман ҳокими ва туман йўл қурилиш бўлими раҳбарига депутатлик сўрови юборилиши режалаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, бундай сайёр қабуллар вилоятнинг барча туманларида давом этмоқда.
Зиёда ҚОДИРОВА,
O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят
Кенгаши ходими
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг