Ёшлар қаноти – ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий манфаатлари ҳимоячиси

25.10.2017, 19:04

Ёшлар қаноти – ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий манфаатлари ҳимоячиси

Мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънан етук ва жисмонан соғлом авлодни тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” ҳам фаол иштирок этмоқда.

Боёвут енгил саноат ва агросервис касб-ҳунар коллежида ташкил этилган “Ёшлар қаноти – ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий манфаатлари ҳимоячиси” мавзусидаги давра суҳбатида ҳам шу ҳақида сўз борди. Тадбирда O‘zLiDeP Боёвут туман Кенгаши, партия депутатлик гуруҳи аъзолари, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

– “Ёшлар қаноти” эл-юрт равнақи ва ватан манфаатлари йўлида фидоий, ишбилармон, ташаббускор ёшларни ўз атрофида жипслаштириб, жамиятда муносиб ўрин эгаллашларида яқиндан кўмак бермоқда, – дейди O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими етакчи мутахассиси Санжар Авалбоев. – Шу боис партиямиз томонидан ёшлар йўналиши бўйича 10 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилмоқда. Шу пайтгача “Ёш фермер”, “Диплом билан бизнесга”, “Парламентда менинг ўрним”, “Ёш олимлар ва мутахассислар”, “Келажак депутатлари” жорий этилган бўлиб уларда 1,5 млн дан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Тадбир давомида 10 нафар йигит-қиз партия сафига қабул қилинди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1492
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошонов Яздон Каттақўрғон туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат раҳбари2018-12-20 10:02:20

Фаол ижодкор ёшларимизни ижтимоий тармоқларда оммалашиб бораётган партиямиз саҳифалари ва гуруҳларига ҳам кенгроқ жалб қилишимиз керак.


Машраб Казаков 2018-04-30 12:42:00

Муҳтарам юртбшимиз ёшларга бераётган имкониятлардан тўлиқ фойдаланмасак келажакдаги ёшлар бизларни норози бўлишлари аниқ. Чунки биз ёшлар имкониятлардан тўлиқ фойдалансак келажакдаги ёшларга шунча кўп иммкониятлар эшиги очилади.


Сарвиноз Холматова O`zLiDeP Қизилтепа туман бўлими ижрочи котиби2018-04-27 16:49:38

Узбекистон Республикаси Президенти Навоий вилоятига ташриф хусусида тўхталадиган бўлсам, хозир кеча -кундузда Ватанимиз келажаги бўлган ёшларга ва айниқса уюшмаган ёшларни иш билан бандлигини таъминласак, юртбошимиз айтганларидай халқ биздан рози бўлади деб бежизга айтмаганликларининг мана шундай заводларни қурилиши негизада мана шундай улкан мақсадни бирлаштирса нур устига аъло нур бўлурди.Вилоятимизнинг илмга чанқоқ ёшлари иш билан банд бўларди.


Атақулов Отабек Нурмуротович2018-04-27 10:40:24

Президентимиз томонидан вилоятимизга қилинган ташриф асосида амалга ошириладиган ишлар, вилоят фуқаролари ва ёшлари Президентимизнинг домий эътиборида эканлигидан далолатдир.


Farrux Safarov Qarshi shahar2018-04-26 12:26:06

Biznig yoshlar xechkimdan kam emas


Назаров Голибжон Хайруллаевич2018-04-25 10:11:57

Узбекистон Республикаси Президенти навоий вилоятига ташриф буйича жуда яхши ишлар амалга оширилди агар янги заводлар ишга тушса навоий вилоятимизда ишсизлар сони камаярди жуда яхши буларди


Гурлан туманидаги "Мурувваттекс" шўбъа корхонаси БПТ2018-04-24 15:13:41

Ҳозирги кунда ёшларга катта эътибор берилаётгани бежиз эмас. Сабаби юртимизнинг эртанги куни шу ёшлар қўлида. Шунинг учун уларнинг билим олишлари, малака оширишлари, хорижда тахсил олишлари учун улкан шароитлар яратилмоқда. Шундай экан давлатимиз равнақи учун иқтидорли, истеъдодли ёшлардан кенгроқ фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+