Зарбдор тумани “Андижон” ҚФЙдаги сайёр қабулда 20 га яқин ижтимоий-иқтисодий муаммо ва таклифлар батафсил ўрганилди

02.03.2018, 19:46

Зарбдор тумани “Андижон” ҚФЙдаги сайёр қабулда 20 га яқин ижтимоий-иқтисодий муаммо ва таклифлар батафсил ўрганилди

Жойларда йиғилиб қолган ва кўпчиликни ўйлантираётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларга бевосита ечим топиш мақсадида, O‘zLiDeP масъул ходимлари ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан ўтказилаётган ва хайрли анъанага айланган сайёр қабул Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги “Андижон” ҚФЙда ҳам ташкил этилди.

Мазкур қишлоқ фуқаролар йиғини фуқаролари, туман депутатлик корпуси вакиллари, туман ҳокимлиги ва маҳалла масъул ходимлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган очиқ мулоқотда йўллар ва мактабни қайта таъмирлаш, тоза ичимлик суви, электр ва газ ўтказиш, қишлоқ врачлик пунктлари, мактабгача таълим муассалари қуриш каби қатор масалалар ўртага ташланди.

Хусусан, ижтимоий  соҳага оид масалалар бўйича 18 та, шунингдек, фермер хўжалигига оид муаммо ва таклифлар бевосита ўша ҳудудда ўрганиб чиқилди. Жумладан, сайёр қабулда ишчи гуруҳига мурожаат қилган “Андижон” ҚФЙда яшовчи Абдухолиқ Бобилов олдин ўзи ишлаган 1,8 га ер майдонини боғдорчиликни ривожлантириш учун тендер асосида олишда амалий ёрдам сўради.

Ушбу масала юзасидан Халқ депутатлари O‘zLiDeP Зарбдор туман  Кенгаши депутати Раҳим Анқаев мутасадди раҳбарлар номига тегишли тартибда депутатлик сўрови орқали мурожаат этиб, ушбу масалани ҳар томонлама ўрганган ҳолда депутатлик назоратига олишини таъкидлади.

Сайёр қабул давомида маълум бўлишича, ҳудуд аҳолисини кўпроқ ижтимоий ва қишлоқ инфраструктурасига таалуқли муаммолар ташвишга солмоқда. Мисол учун, фуқаролар Шерқул Усмоновнинг маҳаллада қишлоқ врачлик пунктини ташкил этиш, ичимлик сувига қўйилган насосга алоҳида электр трансформаторини ўрнатиш, Темур Эшонқуловнинг маҳалладаги Сатторов номли кўчани асфальт қилиш ҳамда ўғли Мустафо  Эшонқуловнинг қўшни “Шарқ юлдузи” ҚФЙда жойлашган МТПдаги 2 йиллик иш ҳақини ололмаётганлиги, туман марказига бориш учун автобус йўналиши қўйилиши юзасидан қилган мурожаатлари ҳам батафсил ўрганиб чиқилиб ижобий ҳал этиш учун халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари назоратига олинди.

- Бугунги сайёр қабулга ўғлим Улуғбек Қодировнинг ногиронлигини инобатга олиб, даволаниш учун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан бериладиган йўлланма олиш юзасидан ёрдам сўраб мурожаат этган эдим. Муаммоимиз ижобий ҳал этиладиган бўлди. Дардимизни эшитаётган, муаммоларимизни ҳал этишда яқиндан кўмакдош бўлаётган O‘zLiDeP фаоллари ва депутатларига миннатдорчилик билдираман, - дейди мазкур ҳудуддда истиқомат қилувчи яна бир юртдошимиз Бозорбой Қодиров.

Умуман бу галги сайёр қабулнинг ҳам ишчанлик руҳида ўтганини алоҳида таъкидлаш лозим. Чунки, унда фуқаролар томонидан айтилган ва уларни қийнаб келаётган барча муаммоли масалалар тегишли тартибда ўрганилиб, ижобий ҳал этиш учун депутатлик гуруҳлари томонидан назоратга олинадиган бўлди ва ушбу масалалар ечими юзасидан алоҳида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2571
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O'zLiDeP туман Кенгаши депутати И.Матиев2018-05-03 23:36:56

Ўтказилган ушбу саёр қабул доирасида 20 га яқин тегишли туман ташкилотларига юборилган депутатлик сўровлари натижасида муаммо масала таклифлар ўз вақтида ечимини топди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+