Чемпион ва ёшлар

03.03.2018, 15:24

Чемпион ва ёшлар

Сайхунобод тумани Саноат касб-ҳунар коллежида спортнинг шашка тури бўйича 2016 йилда Бишкекда ўтказилган мусобақа ғолиби Суннат Хамраев ҳамда анъанавий ТАЕКWON – DO IТF йўналишида Ўзбекистон чемпиони Юлдуз Абдухамидова билан ана шундай мавзуда учрашув бўлиб ўтди.

O‘zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда партия “Ёшлар қаноти” фаоллари,  ўқувчи-ёшлар ҳамда ёш спортчилар иштирок этди.

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат рахбари М. Исматуллаев мамлакатимизнинг барча ҳудудида яратилган кенг имкониятлар туфайли бугун спорт миллионлаб ёшларнинг севимли машғулотига айланганини таъкидлади.

- Ҳозирги ёшларга ҳавас қиламан,  - дейди С.Хамраев. – Нега десангиз, бугун юртимизда спорт билан шуғулланаман деган йигит-қизларимиз учун барча шарт-шароитлар яратилган. Чекка-чекка ҳудудларда қад ростлаётган замонавий спорт мажмуалари ёшларнинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб камол топишларига хизмат қилаётир.

Учрашувда спортчилар ёшларга ўз фаолияти, спортда эришган натижалари ҳақида батафсил сўзлаб берди. 

 Даврон Каримқулов,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    462
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+