PROTODAY.UZ: Элга камарбаста депутат

13.11.2017, 19:19

PROTODAY.UZ: Элга камарбаста депутат

Сариосиё туманидаги “Санжарбек файз-барака” хусусий корхонаси 2012 йили ташкил этилган эди. Бир йилча олдин корхона раҳбари Собир Жумаев фаолиятини кенгайтириш мақсадида банкдан кредит сўраб мурожаат қилди, деб ёзади Uzlidep.uz

– Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ҳар бир қарор ва фармони бевосита биз тадбиркорларнинг манфаатларини кўзлаб қабул қилиняпти, – дейди у. – Бу эса ишга янгича ёндашувни тақазо этади. Ана шу мақсадда биз ҳам нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш эвазига корхонамиз фаолиятини кенгайтиришни ният қилдик. Акциядорлик тижорат Халқ банкининг Сариосиё туман филиалидан молиявий кўмак сўрадик. Афсуски, ҳадеганда ишимиз юришавермади. Кредит ажратиш пайсалга солинаверди…

Кейин нима бўлди дейсизми? Собир Жумаев шу йилнинг 28 июль куни халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси депутатлик гуруҳи аъзоси Мақсуда Зариповага мурожаат қилди. Орадан кўп ўтмай, “Санжарбек файз-барака” хусусий корхонасига 160 миллион сўм кредит ажратилди.

– Давлатимиз раҳбари шу йил 12 июлда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишида депутатлар халқимизнинг оғирини енгил қилиши, сайловчилар билан доимий мулоқотда бўлиши бугунги куннинг муҳим вазифаси эканини алоҳида таъкидлагани бежиз эмас, – дейди O‘zLiDeP Сариосиё туман Кенгаши аппарати раҳбари Умиджон Худойқулов. – Ўша учрашув сиёсий партиялар ҳамда депутатларнинг сергак тортишига, ўз зиммасидаги масъулиятни янада теранроқ англашига туртки бўлди. Маҳаллий кенгашда Мақсуда Зариповадан ташқари партиямиздан яна 8 нафар депутатимиз бор. Айни кунларда Алижон Эшматов, Очилди Хидиров ва Ботир Розиқов каби халқ вакиллари ҳам ўз ҳудудларидаги тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал қилишда ибрат кўрсатишмоқда.

Дарвоқе, фаол ва ташаббускор депутат Мақсуда Зарипова кам таъминланган оилалар, кекса ва ногиронлар ҳолидан ҳам тез-тез хабар олади. Ҳомийлар ва саховатпеша инсонлар кўмагида уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ишларига бош-қош бўлмоқда.

– Яхшилик ҳеч қачон унутилмайди, – дейди Шарғун шаҳри Боғишамол маҳалласида яшовчи Шаҳло Самадова. – Оилада 11 кишимиз. Гулбаҳор опам биринчи, Санобар опам эса иккинчи гуруҳ ногирони. Саксон ёшли онамнинг кўзлари ожиз, кўп йиллардан бери қандли диабет касаллиги безовта қилади. Рўзғор тебратиш оғир бўлиб қолганидан кейин Мақсуда Зариповадан ёрдам сўрадик. Депутатимиз “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва муравватли ҳомийлар билан бирга доим ҳолимиздан хабар олиб турибди. Халқ дардини ўйлайдиган яхши одамлар кўпаяверсин…

Бахтиёр АЛИҚУЛОВ,

“ХХI asr” мухбири

PROTODAY.UZ

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    752
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мавлонов Фахриддин2018-10-11 20:36:40

М.Шайхзода 5уйда яшайман мебел ишлаб чикариш цех очмокчи эдим ер учаскаси керак махалламизда бали паст давлатга фойда келтирмай ерлар куп иложи булса ердам берсангизлар 10киши доимий ишга эга булар эди.


Хикмат2018-09-21 22:34:23

Мен Урганч шахридан ер майдони ажратиб беришда амалий ёрдам беришингизни илтимос киламан


фарход норкулов2018-09-21 11:13:19

Бунака имконятлар жуда яхши менга йокди, рахмат сизларга


Икболжон Мамажонов, Халк депутатлари Бектемир туман Кенгаши депутати2018-05-01 16:53:40

Ушбу карорнинг имзоланиши юртбошимиз томонларидан олиб борилаётган окилона сиёсатнинг яна бир кадамларидан биридир. Ушбу яратилаётган кулайлик тадбиркорлик субъектлари учун соф ракобат мухитини яратади, умид киламизки юртимизнинг олтинга тенг хар бир карич ери мана енди узинг хакикий эгасини топади ва хар бир ватанпарвар тадбиркорларимиз юртбошимизнинг орзу истакларини руёбга чикариб халкимизни бойитиш, улар учун ишчи уринлар яратишдек шарафли ва савобли ишда уз матонатларини курсатишади.


ЎзЛиДеП Денов туман Кенгаши аппарати рахбари Ч, Абдураимов2018-04-28 16:00:11

Мен хам икки давлат рахбарлари яъни Ўзбекистон Республикаси президенти хамда Туркманистон Республикаси Президентининг Тошкент ва Ургенч шахарларидаги учрашувларинителевизор орқали кўриб жуда қувондим. Чунки икки давлат ўртасидаги чегаралар очилиб дўстлик ришталари қайта боғланганидан рухландим.


Атақулов Отабек Нурмуротович2018-04-27 10:15:16

Ушбу қарор тадбиркорлар имкониятларини кенгайтиришга ва ортиқча тўсиқларга учрамасликлари учун яна бир қулайликдан иборат қарор демакдир. Бу қарордан ҳар бир тадбиркор руҳланишига шубҳа йўқ.


Бегматова Зухра2018-04-27 09:59:33

Президентимиз томонидан тадбиркор ва ишбилармонлар учун Қарор ва фармонлари уларни жуда қувонтирмоқда, тадбиркорларнинг ҳам вақтдан ҳам сансоларликдан ютишлари, қисқа вақт ичида ишларини йўлга қўйишлари, янги иш ўринларини яратишлари учун бу каби қарор ва фармонлар уларнинг янада иштиёқ ва шиддат билан тадбиркорликларини йўлга қўйишларидан жуда мамнундир бизнинг электоратимиз вакиллари


Қосимжон Шопўлатов Хатирчи туман булими аппарат рахбари туман Кенгаши депутати2018-04-25 10:02:25

2018 йил 20 апрель куни Президентимиз “Тадбиркорлик ва шаҳаросозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эндиликда мазкур сохада бюрократия сансоларлик ва коррупцияни олдини олади ва худудда тадбиркорликни ривожланиши ва дотатцияни камайтириб боришга катта имкониятдир


"Флора гуллари " хусусий фирмаси БПТ раиси Шодиева Фотима2018-04-24 17:33:03

Президентимиз томонидан имзоланган ушбу қарор биз каби тадбиркорлар учун жуда катта бурилиш бўлди десак тўғри бўлади.


"Нурилло хожи бобо"ф/х БПТ раиси Асқаров Анорбой2018-04-24 17:19:38

Юқорида айтиб ўтилганидек давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган мазкур янгилик тадбиркорларнинг кўп вақтини тежайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+