"Яқин қўшничилик, дўстона муносабатлар - туризм ривожида муҳим аҳамиятга эга"

03.03.2018, 16:30

дейишмоқда янгиқўрғонлик тадбиркорлар

Наманганда “Дўстона муносабатлар ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислохотларнинг аҳамияти”  мавзуида  давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати ­– Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда “Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида Марказий Осиё – бош устувор йўналиш” тамойилини амалда татбиқ этилаётганлиги, минтақамизда мутлақо янги сиёсий муҳит яратилиб, ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик асосидаги алоқалар мустаҳкамланаётганлиги таъкидланди.

­- Туманимиз қўшни Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти билан чегарадош, - дейди  O‘zLiDeP фаоли Эргаш Аҳмедов. - Қирғизистон билан давлат чегаралари тўғрисидаги битимнинг имзоланиши яқин қўшничилик алоқаларини янада мустаҳкамлаш билан бирга, икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тадбирда партия фаоллари қўшни давлатлар тадбиркорлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, айниқса, дунёга машҳур Янгиқўрғон олмаларини экспортга йўналтириш борасидаги амалий чора-тадбирлар ҳусусида келишиб олдилар.

 ИБРОХИМ САТТАРОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Бизнес тузилмалар

ва фермерлар билан ишлаш

бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1806
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+