Шоир ижодига эҳтиром

03.03.2018, 16:35

Шоир ижодига эҳтиром

Урганч шаҳридаги “Ёшлар маркази”да атоқли шоир, таржимон ва адабиётшунос Матназар Абдулҳаким таваллудининг 70 йиллигига бағишлаб тадбир  бўлиб ўтди.  

O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, вилоят ҳокимлиги, ижодий уюшмалар ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари ҳамда Урганч давлат университети талабалари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан ижодкорлар, олимлар ва шеърият ихлосмандлари шоирнинг “Тиниқ тонглар”, “Қор қўшиғи”, “Ёнимдаги дарёлар”, “Қорачиқдаги дунё”, “Бир қучоқ гул”, “Ойдинлик”, “Сўнгги япроқ”, “Жавзо ташрифи”, “Кўприк” каби асарлари адабиётимиз бўстонида ўз ўрнига эга эканлигини, уни китобхонлар севиб мутолаа қилишларини таъкидладилар.

- Истеъдодли шоир, таржимон ва адабиётшунос олим Матназар Абдулҳаким шеърияти халқона тилда ёзилгани билан ўқувчини жалб этади, - дейди адиба Гавҳар Ибодуллаева. - Унинг ижодида асосан ватанпарварлик, меҳр-мухаббат, садоқат туйғулари акс етган. Шу боис, адибнинг ижодини ёшларимиз севиб мутолаа қилишади. Бундай тадбирлар эса инсон дунёқарашини кенгайишида, юксак ахлоқий фазилатларнинг тўлақонли шаклланишида яхши самара беради.

Тадбирда ёшлар томонидан Матназар Абдулхаким қаламига мансуб бир қатор шеърлардан парчалар ўқилди.

Мушарраф РАХИМОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Аёллар билан ишлаш

бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1973
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+