ФОТОГАЛЕРЕЯ: Манасда O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши фаоллари аҳоли хонадонларида уйма-уй юриб ёрдам бермоқда

03.03.2018, 18:44

ФОТОГАЛЕРЕЯ: Манасда O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши фаоллари аҳоли хонадонларида уйма-уй юриб ёрдам бермоқда

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши фаоллари Манас қишлоғининг Баҳористон кўчасида истиқомат қилаётган 26 нафар аҳоли хонадонларига уйма-уй юриб, ҳар бир хонадон эгалари билан дилдан суҳбат қилишмоқда. Мулоқот давомида ушбу хонадонларда истиқомат қилаётган фуқароларнинг ижтимоий аҳволи, яшаш шароитлари ўрганиляпти ҳамда бўш турган томорқалардан самарали фойдаланиш имкони бўлган хонадон эгаларига даромад олиш борасида тушунчалар бериляпти. Тажрибали томорқачиларни жалб қилган ҳолда хонадон ерларига турли сабзавот ва полиз экинларни экишда яқиндан кўмаклашилмоқда. Шунингдек, партия “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари хонадонларда тозалаш ва ободонлаштириш ишларида ўз фаолликларини кўрсатишяпти. Тадбиркорлар кўмагида таъмирталаб уйлар фасати қайтадан таъмирланиб, турли шакл ва безаклар бериляпти, қурилиш материаллари билан таъминланган.

Тарғибот тадбирлари доирасида депутатлар ва партия фаоллари томонидан кам таъминланган ва иқтисодий ночор оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тарқатилди.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    2140
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+