Сайёр қабулда “Бешқавоқ” ва “Ордай” маҳалласидаги ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар ҳал этилди

05.03.2018, 16:14

Сайёр қабулда “Бешқавоқ” ва “Ордай” маҳалласидаги ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар ҳал этилди

Хўжаобод туманидаги Ордай қишлоғида яшовчи уй бекаларининг спортга бўлган қизиқиши жуда баланд. Бироқ ҳудудда уларнинг спорт билан шуғулланиши учун қулай шароитлар яратилмаган. Уларнинг истакларига тадбиркор Маҳмуджон Иминжонов қанот берди.

Ишбилармоннинг Хўжаобод тумани Ордай маҳалласидаги 6-умумтаълим мактабида O‘zLiDeP томонидан ташкил қилинган сайёр кабулда айни масала ечими юзасидан қилган мурожаати ижобий ечим топди. Мутасаддилар тадбиркорга белгиланган бинони спорт жиҳозлари билан таъминлашда амалий ёрдам беришга ваъда берди. Мурожаат ечими назоратини халқ депутатлари Хўжаобод туман Кенгаши депутати Шуҳратбек Алматов зиммасига олди.

–Баҳрин маҳалласи ҳудудидаги бўш турган бинодан самарали фойдаланиш мақсадида хусусий шифохона қурмоқчи эдим, – дейди сайёр қабул қатнашчиси тадбиркор Отабек Хўжаков. – Аммо имтиёзли кредит олишда оворагарчиликлар ортидан тўсиқларга дуч келиб чарчадим. Бугунги сайёр қабулда ушбу муаммоимни O‘zLiDeP Хўжаобод туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари Хўжаобод туман Кенгаши депутати Умиджон Рустамов депутатлик сўрови орқали ҳал қилишга ваъда берди.

Сайёр қабул давомида Бешқавоқ ва Ордай маҳаллалари ҳудудларидаги ичимлик суви танқислиги муаммоси ҳам туман “Сув оқава” ДУК раҳбари Қобилжон Дадажонов томонидан шу жойнинг ўзида ҳал этилди.

Избоскан туманида ўтказилган учрашув ҳам қизғин савол-жавоблар, мунозараларга бой тарзда кўтаринки рухда ўтди.

–Кам таъминланган оилалар учун ажратилаётган арзон уй-жойларнинг бошланғич тўловини тўлаш, очиғи, кўпчиликка қийинчилик туғдирмоқда, – дейди Избоскан туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бош мутахассиси Ҳусанбой Мирзақамбаров. – Тан олишимиз керак, кам таъминланган тушунчаси ўз номи билан моддий таъминоти оғир дегани, улар учун “аталаётган” уйларнинг бошланғич тўловида енгиллик яратилиши зарур.

Сайёр қабулда 20 га яқин мурожаатлар кўриб чиқилиб, уларнинг салмоқли қисми белгиланган тартибда ҳал этилди. Қолганларининг ижроси қатъий назоратга олинди. 

Зилола РАҲМОНОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    875
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+