Сиёсий саводхонлик – партия ходими учун муҳим жиҳат (+ФОТО)

05.03.2018, 16:23

Сиёсий саводхонлик – партия ходими учун муҳим жиҳат (+ФОТО)

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Нукус шаҳридаги “Массагет” меҳмонхонасида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини кенг тарзда ўрганиш ҳамда мазкур мурожаатномадан келиб чиқувчи партия ҳудудий Кенгашлари олдида турган долзарб вазифаларга қаратилган ўқув-семинар ўтказилди.

Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси туман (шаҳар) Кенгаши ходимлари ва депутатлик гуруҳи раҳбарлари, бошланғич партия ташкилотлари раислари, партия фаоллари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

Тадбирда сиёсий партиялар фаолиятида таҳлилий ишларнинг мақсади, моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар бўйича мулоҳазалар билдирилди.

– Сиёсий партия аъзоси биринчи галда тарғиботчи бўлиши керак, –  дейди Тахтакўпир туман Кенгашидаги ижрочи котиб Гулнара Раҳманова. – Бу соҳада анча йиллардан буён ишлаб келаётган бўлсамда ҳали ўрганишим керак бўлган жиҳатлар кўп экан. Бугунги ўқувда айтилган топшириқ ва кўрсатмалар келгуси фаолиятимизда асқотиши шубҳасиз.

Семинар якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан барча партия ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1830
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+