20 та ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди

06.03.2018, 10:00

20 та ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди

Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Илёсхон Азизов кам таъминланган оилалар, беморлар, боқувчисини йўқотган, кўмакка муҳтож фуқароларга ёрдам қўлини чўзиб келаётган “Саҳоват” гуруҳи вакиллари ҳамкорлигида ўз сайлов округидаги 20 та ана шундай оилалар ҳолидан хабар олди. Мазкур оилаларга 26 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.

—Депутатимиз имкон топди дегунча, маҳалламиздаги биз каби эътиборга мухтож оилаларга ёрдам бериб келадилар, - дейди “Парвона” маҳалласида истиқомат қилувчи Қудратова Дилбар. —Нафақат моддий балки маънавий ёрдамларини ҳам аямайди. Бир нечта ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлшга ҳам яқиндан кўмаклашди. Ниятимиз юртимизда мана шундай саҳоватли инсонлар кўпаяверсин, шу каби эзгу ишлар бардавом бўлсин!

 

P.S. Бу каби ҳайрия тадбирлари давом этади.

O’zLiDeP Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    2054
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+