Хоразмлик II гуруҳ ногирони Зулфия Нуриддинованинг мурожаати ҳал этиладиган бўлди

06.03.2018, 18:16

Хоразмлик  II гуруҳ  ногирони Зулфия Нуриддинованинг мурожаати ҳал этиладиган бўлди

Бугун O‘zLiDeP ташаббуси билан жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллардан аҳоли мамнун. Зеро, “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ташкил этилаётган учрашув ва очиқ мулоқотларда фуқароларимиз мушкули осонлашмоқда, кўпйиллик муаммолари ҳал этилмоқда.  

Бу партия ташаббуси билан Шовот туманидаги “Чиғатой” МФЙни аҳолиси учун ташкил этилган сайёр қабулда яна бир бор ўз исботини топди. 

Сайёр қабулда “Мевазор” МФЙда яшовчи II гуруҳ ногирони Зулфия Нуриддинова тикувчилик билан шуғулланишини айтиб, фаолиятини кенгайтириш учун имтиёзли кредит олишда ёрдам сўради.

–Кредит олиш масаласида тегишли идораларга кўп мурожаат қилиб, ижобий жавоб ололмаган эдим, – дейди З.Нуриддинова. – Мана халк депутатлари Шовот туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси И.Абдуллаев мутасадди раҳбарларга депутатлик сўрови юбориб, фаолиятимни кенгайтиришим учун барча зарур шароитларни яратишга ваъда берди. Бунинг учун тадбир ташкилотчиларидан миннатдорман.

Шунингдек, мулоқотлар давомида маҳалла ҳудудида минифутбол майдони ва мактабгача таълим муассасаси қуриш, маҳалла ҳудудидан ўтувчи 7.7 км тупроқ йўлни асфалтлаштириш, 3 км йўлнинг таъмирталаблиги ва бошқа масалалари бўйича мурожааатлар келиб тушди.

Кун бўйи давом этган сайёр қабул якунланганда залдан чиқаётган мурожаатчилар юз-кўзида мамнунлик ва кўтаринки кайфият уйғун эди. Камина ҳам шундай кайфиятда ташқарига йўл олар эканман, Чиғатой МФЙ раиси Д.Исмоиловни кўриб қолдим. 

– Сайёр қабулга қандай муаммо билан келдингиз? – деб сўрадим ундан. 

– Аслида мулоқотга ўз муаммом билан келганим йўқ, маҳалламиз аҳли номидан келдим, – дея тетик жавоб берди у. – Шу вақтга қадар маҳалламиз аҳлини қийнаб келаётган муаммолар кўп эди. Ниҳоят бугунги сайёр қабулда аҳолидан келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилиб, уларнинг салмоқли қисми жойида ҳал қилинди. Энди кўнгилни кўтариб, маҳалламиз ривожи учун меҳнат қиламиз.

Умуман, сайёр қабул давомида 20га яқин муаммо ва таклифлар ўртага ташланиб, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, қолганлари қатъий назоратга олинди. 

 O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1500
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+