Китоб – маънавият бешиги

06.03.2018, 18:23

Китоб – маънавият бешиги

O‘zLiDeP Андижон шаҳар Кенгаши томонидан Андижон маиший хизмат касб-ҳунар коллежида “Дурдона” маърифий лойиҳаси доирасида  ўтказилган тадбир ана шундай номланди.

Партия фаоллари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, ўқувчи - ёшлар иштирок этган тадбирда  кейинги пайтларда  юртимизда халқимиз маънавиятини юксалтириш, ёшларни юксак салоҳиятли, билимдон ва кенг дунёқарашга эга инсонлар қилиб тарбиялаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

–Инсон дунёқарашининг кенгайишида, юксак ахлоқий фазилатларнинг тўлақонли шаклланишида китобнинг ўрни ниҳоятда катта, – дейди O‘zLiDeP Андижон шаҳар кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Дилдора Саматова. – Шу боис, бугун ёшлар ва хотин-қизларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини оширишга, уларни китоб билан дўст бўлишига, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга қаратилган ишлар кўламини янада кенгайтириш зарур. Зеро, китоб энг яқин дўст, энг яқин ҳамроҳдир.

Тадбирда  иштирокчилар ўзбек адабиёти дурдоналарида келтирилган ибратли мисоллар орқали эзгулик йўлида бирдам бўлишга чақирилди.

Умидахон  ИСАЕВА,

 O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 Аёллар билан ишлаш

бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    574
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+