Жиззахда тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш гуруҳлари иш бошлади

06.03.2018, 18:31

Жиззахда  тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш гуруҳлари  иш бошлади

ҳозирча натижа ёмон эмас

 Бугун халқимиз, айниқса, унинг фаол қатламига айланиб бораётган тадбиркорлар муаммолари жойида ҳал этилиб, мушкули осонлашаётганидан мамнун. Чунки O‘zLiDeP томонидан ижтимоий тармоқларда ташкил этилган махсус гуруҳ аъзолари эскича услубдан қочиб, тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни имкон қадар тезроқ ҳал этишга астойдил киришган.

Айни чоғда O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши қошида  ҳам “Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи, “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш”, “Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш” ва “Келажак депутатлари” каби гуруҳлари йўлга қўйилиб, ижтимоий тармоқларда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Уларнинг телеграмда очилган гуруҳларида эса аҳоли, айниқса, тадбиркор ва фермерлар томонидан кўплаб таклиф ва тавсиялар билдириляпти.  

Масалан, ғаллаоролликлар туманда ҳар чоракда бир марта тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмасини, жойларда кичик ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш, шунингдек, туман маркази ва маҳаллалараро аҳолига транспорт хизматини йўлга қўйиш бўйича фикр-мулоҳазаларни ўртага ташлашган.   

"Ёш либераллар” клуби қошидаги Зарбдор, Шароф Рашидов, Жиззах шаҳар Кенгашларидаги бундай гуруҳларда ҳар чоракда доимий равишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатга “Келажак депутатлари” гуруҳи аъзолари ташрифини уюштириш, имтиёзли кредит олишга сертификатлар тақдим этиш, жойлардаги ҳақиқий ҳолат ва мавжуд муаммоларни ўрганиш учун аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида ижтимоий сўровномалар ўтказиш, маҳаллаларда уйма-уй юриб муаммоларни аниқлаш ва депутатлар орқали уларни ҳал этишни йўлга қўйиш каби таклифлар билдирилмоқда.

– Партиянинг мазкур ташаббусидан жуда хурсанд бўлдик, - дейди Сайёра Султонова. –Боиси, ёшлар ва тадбиркорларни бир гуруҳга жамлаган бу гуруҳда кўплаб таклиф ва тавсиялар муҳокама қилинмоқда, мурожаатлар мутасаддилар томонидан ҳал этилмоқда. Мен ҳам тиббиёт коллежини тамомлаб, уч йилдан бери ишсиз эдим. Партиянинг “Ёш либераллар” клуби фаоллари кўмагида бу муаммом яқин кунларда ҳал этиладиган бўлди. Партиянинг бу ташаббусини тадбиркорлар билан бирга, кўплаб ёшлар ҳам  қўллаб-қувватлашига ишонаман.   

Таъкидлаш керак, ўзаро мулоқотлар давомида кредитлар ажратилишида шаффоф электрон онлайн тизимни йўлга қўйиш, яъни кредит олиш учун электрон онлайн тартибда буюрма бериш, ҳужжатлар тақдим этиш ва уни кўриб чиқишни жорий қилиш бўйича таклифлар ҳам берилди.

Саида УМАРАЛИЕВА,

 O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1543
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+