“Асосий мақсад – экспортни ривожлантириш”

06.03.2018, 18:46

“Асосий мақсад – экспортни ривожлантириш”

дейишмоқда наманганлик тадбиркорлар

Наманган мамлакатимизнинг ҳар томонлама ривожланган, энг гўзал вилоятларидан бири. Кейинги йилларда унинг иқтисодий салоҳияти янада ошиб, шаҳар ва қишлоқлар обод бўлиб бормоқда. Эътиборли жиҳати, вилоят ишбилармонлари хорижий технологиялар асосида харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариб, экспортдан катта даромад топмоқда. 

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Иқтисодчилар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбатида айни шу жиҳатлар алоҳида эътироф этилди.

–  Ўтган йиллар давомида юртимизда тадбиркорларга яратилган имтиёзлар натижасида рақобатбардош, экспортбоп, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш хажми ошди, янги иш ўринларини яратилди ва энг муҳими, замонавий янги технологияларни жалб этилишига эришилди, – дейди  O‘zLiDeP Наманган вилоят кенгаши бўлим мудири Иброхим Саттаров. ­– Мисол учун,  ўтган 2017 йилда вилоятда 309та корхонага 68,3 млрд сўмлик божхона имтиёзлари берилган бўлиб, ушбу имтиёздан фойдаланган 79 та саноат корхонаси томонидан 46,6 млн АҚШ долларига тенг тайёр маҳсулотлар экспорт қилинган. Бу эса вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси изчил ривожланиб, аҳолининг турмуш тарзи яхшиланиб бораётганидан далолат. 

Тадбирда Наманган вилоятидаги ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти узлуксизлигини таъминлаш, айниқса, экспортбоп маҳсулотлар хажмини янада ошириш ва бу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

O‘zLiDeP Наманган вилоят
Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1767
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+