Сайёр қабулда касб-ҳунар коллежи битирувчилари имтиёзли кредит олишга муваффақ бўлишди

07.03.2018, 15:57

Сайёр қабулда касб-ҳунар коллежи битирувчилари имтиёзли кредит олишга муваффақ бўлишди

2016-2017 ўқув йилида Булоқбоши туманидаги касб-ҳунар коллежи битирувчилари қатор тўсиқлар туфайли имтиёзли кредитлар олишга қийналишганди. Бу борада, табиийки, муаммолар юзага келгани бор гап. Жорий йилда ўқитувчи ва ўқувчилар яна астойдил ҳаракатни бошладилар.

Булоқбоши туманидаги 14-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган “Фаол тадбиркорлар” ҳудудий анжуманида ушбу масала юзасидан мурожаат қилувчилар вакили тадбиркор-ўқитувчи Мавлудахон Тоҳирова саволларига батафсил жавоб олди. Банкларнинг туман филиаллари мутасаддилари масала ечимини назоратларига олдилар.

Анжуман давомида Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати Шаробидин Джанпўлатов, туман ҳокимлиги вакили Элмурод Мирзахонов, туман давлат солиқ инспекцияси ходими Дилдорбек Хомидов, Булоқбоши туман давлат хизматлари маркази директори Хасанбой Бойматовлар тадбиркорлар билан очиқ мулоқотга киришди.

– Тайёр трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариб, халқимиз бозорларига тақдим қиламиз, – дейди тумандаги “Барлос ҳилоли” МЧЖ раҳбари Шаробиддин Джанпўлатов. – Ички бозорда маҳсулотларимизга талаб кўпайгач, фаолиятимизни кенгайтиришга қарор қилдик. Бугунги анжуманда ушбу масала юзасидан мурожаат қилгандим, муаммоим ҳал бўлди. Туман ҳокимлиги кўмаги билан бўш турган бинони фойдаланишга ажратилгани тадбиркорлик соҳасида янада кўпроқ ютуқларга эришишимда кўприк бўлади.

Сайёр қабулда мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, уларга қонунан ёндашиш, пировардида ижтимоий адолатни қарор топтиришга хизмат қилиш, бу масалада ҳар бир раҳбар ва мансабдор шахс чуқур масъулият ҳис этиши зарурлиги таъкидланди.

    Мирзоҳид Парпиев,

O‘zLiDeP Булоқбоши туман

кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1467
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+