Қорақалпоғистонда 2018-2019 йилларда ҳунармандчилик бўйича 173 лойиҳа ишга тушиши натижасида 348 янги иш ўрни яратилади

07.03.2018, 16:02

Қорақалпоғистонда 2018-2019 йилларда ҳунармандчилик бўйича 173 лойиҳа ишга тушиши натижасида 348 янги иш ўрни яратилади

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP  депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда депутатлар 2018 йил иш-режасига мувофиқ “Асака банк”, АТ “Ипотека банк”, АТБ “Агробанк”, “Микрокредитбанк” АТБ, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”, АК “Алоқабанк”лари  мутасаддиларининг ҳисоботини эшитди.

Дастлаб банк мутасаддилари Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси бўйича 2018-2019 йилларда мамлакатимизда ҳунармандчиликни ривожлантиришнинг манзилли дастурида шаҳар ҳудудидаги лойиҳа иннициаторларига тижорат банклари томонидан молиялаштириладиган кредит ресурслари ҳақида маълумотлар берди.

Қайд этилишича, Фармонда белгиланган манзилли дастурга кўра  Қорақалпоғистон Республикаси бўйича лойиҳа қиймати 5979,0 млн. сўмга тенг, шундан, 4502,0 млн.сўм тижорат банклари кредити ҳисобига 348 янги иш ўринлари яратилишини кўзда тутувчи 173 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда.  

–Қабул қилинган дастур асосида 79 лойиҳага 2148,0 млн.сўм миқдорида кредитлар ажиратилди, – дейди “Микрокредитбанк” АТБ ходими Рамиза Тулепова. – Агар, ҳунарманд ёки ҳунармандчилик билан шуғулланиш истагида бўлган тадбиркорлар “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлса, 2017 йил 1 декабрдан бошлаб маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда сотишда доимий солиқ тўламларидан озод этилиши белгилаб қўйилган эди. Шу боисдан ҳозирга қадар 118 тадбиркор уюшмага аъзо бўлди ва 124 ҳунармандга банкимиздан ҳисоб варақаси очилди.

Таъкидлаш керак, Фармонда белгиланган манзилли дастурга кўра Нукус шаҳрида АТ “Алоқабанк”нинг 8,0 млн.сўм кредити ҳисобидан ҳунарманд Нигора Сидабуллаева, АТБ “Агробанк”нинг 50,0 млн.сўм кредити ҳисобидан  Саламат Қарлибаев  шунингдек, “Микрокредитбанк” АТБнинг 50,0 млн.сўм кредити ҳисобидан Азатбай Отарбаевларнинг лойиҳаси ишга тушди.

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1731
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+