Депутат кўмагида сурхондарёлик Холбиби Хамраеванинг етти йиллик орзуси рўёбга чиқди

07.03.2018, 17:43

Депутат кўмагида сурхондарёлик Холбиби Хамраеванинг етти йиллик  орзуси рўёбга чиқди

Аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларни рози қилиш, эртанги кун бугунгидан яхшироқ бўлишига ишонтириш осон иш эмас. Бунинг учун одамлар раҳбарларнинг фаолиятидан рози бўлиши, катта-кичик мансабдорлар эса халқ дардига қулоқ солиши, муаммоларини ҳал қилиши керак.

Буни яхши билган халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашларидаги  O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари қуруқ тадбирбозликдан қочиб, жойларга тушиб кўпроқ аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилмоқда, одамларни ўйлантириб келаётган муаммоларни ижобий ҳал этиб сайловчилар ишончини қозонмоқда.

19-сонли Қахрамон сайлов округидан халқ депутатлари Сариосиё туман кенгашига сайланган Мақсуда Зарипова ҳам ана шундай фаол депутатлардан саналади. Чунки, сайловчилар томонидан келиб тушган мурожаатларни иложи борича жойида ҳал этишга ҳаракат қилади.

Яқинда унга Сариосиё тумани “Сарижар” маҳалласида яшовчи фуқаро Ибодулло Қўлдошевдан  мурожаат келиб тушган эди. Халқнинг ишончли вакили мазкур масала юзасидан депутатлик сўрови билан тегишли ташкилотларга чиқди.

– Турмуш ўртоғим оғир ҳасталикка чалиниб, тўшакка ётиб қолганига етти йил бўлди, – дейди И.Қўлдошев. – Шу боис уни ногиронлик нафақасига чиқариш учун тегишли ташкилотлардан ёрдам сўрагандим. Лекин ҳозирга қадар мутасаддилар мурожаатимни ҳал этиб беришмади. Шу масала юзасидан Халқ депутатлари Сариосиё туман Кенгаши депутати Мақсуда Зариповага мурожаат қилгандим. Депутатга раҳмат! Унинг ташаббуси билан тумандаги 69-Сариосиё туманлараро тиббий меҳнат экспертиза комиссияси хулосасига кўра, рафиқам ногиронлик нафақасига чиқарилди.

 Ҳа, бугун депутатнинг хизматларидан кўпчилик миннатдор. Чунки у қай бир хайрли ишга қўл урмасин албатта, ишни охирига етказишга, одамларни мушкулини осонлаштиришга ва халқни рози қилишга ҳаракат қилади.

 

         O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

  матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    957
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+